Жиззахдаги 1-мактаб раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

Жиззахдаги 1-мактаб раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

Жиззах шаҳридаги мактабда жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, шаҳардаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мансабдор шахслари 12 нафар фуқароларнинг мактабда ишлаганлиги ва дарс соатлари ўтганлиги ҳақида ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, жами 201,1 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.