Шўр сувда юрадиган автомобил яратилди

Шўр сувда юрадиган автомобил яратилди

Европа компанияси NanoFlowcell дунёда биринчи марта шўр сувда юрадиган электр автомобилини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Ekologuz канали хориж сайтларига асосланиб хабар берди.

Айни пайтда Quant e-Sportlimousine автомобилига Германия йўлларида ҳаракатланишга расмий рухсат берилган. 

Автомобиль Quant e-Sportlimousine 2.8 сонияда 100 км. тезликка чиқиши мумкин. Бир марта баки тўлдирилган автомобиль 600 км. йўл босишга қодир. Албатта, автомобиль денгиз ёки океаннинг шўр сувида юрмайди. Автомобилнинг махсус реакторида икки турдаги туз эритмалари тайёрланиб, улар электролит сифатида ёнилғи элеентлари вазифасини ўтайди. 

Автомобил экологик жиҳатдан тоза. Унинг таркибида на қимматбаҳо металлар, на ноёб элементлар бор. Метал тузлар ва кристал структураларни атроф-муҳитга хавфсиз тарзда утилизация қилиш мумкин.