ФҲДЁлар Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтади

ФҲДЁлар Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтади

2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилди.

Бунда, агентликка ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функциялар юкланади.

Фармон билан Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси ишлаб чиқилади.

Сал аввалроқ тўй сценарийларини тузиб чиқиш ғояси пайдо бўлган эди. Аммо бунинг умуман иложи йўқ. Ҳар бир ҳудуднинг ўз удумлари бор, шу сабабли ҳамма жойда битта сценарий билан тўй ўтказиш мумкин эмас.