Солиқчи йўқлайди

Солиқчи йўқлайди

 Фориш туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан хайрли ташаббусга старт берилди. Улар “Ўзбекистон” маҳалласида онаси ва укалари билан яшовчи болаликдан ногирон Ризвон Бозорбековнинг уйига йўқлаб бордилар. Аҳил оила аъзолари шу кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлиги Ризвоннинг Фейсбукдаги ёзишмаларидан маълум эди. Бунга бефарқ бўлмаган солиқчилар жамоаси номидан бу оилага энг зарур  озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ризвон цифербал фалаж бўлишига қарамасдан оёқ панжалари ёрдамида компьютерда ишлайди, расм чизади ва пианино чалади. Унинг ҳаётга бўлган ишончи ва қизиқишини солиқчилар жамоаси доим қўллаб-қувватлаб турадилар.

Мазкур ташаббус Жиззах вилоятидаги бошқа туман ДСИлар томонидан ҳам аҳиллик ила қарши олинди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати