Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Қадамжолар
  3. “Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар!”- “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида

“Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар!”- “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида

Cана : 15-05-2017   /   Қадамжолар   /   кўрилди: 1510

Маънавий меросимизни, мавжуд маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, халқимизнинг бой тарихи ва миллий маданиятини кенгроқ ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг тарғиб қилиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур ҳурмат, эҳтиром туйғуларини уйғотиш Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сайловолди платформасида асосий дастурий вазифалар сифатида белгиланган. Она заминимиздаги табаррук масканларда олиб борилаётган катта ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида бундай обидалар диёримизнинг гўзал, файзли масканларига айланмоқда.

Айнан партиянинг Сайловолди платформасида белгиланган ушбу вазифаларни амалга ошириш борасида ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда миллий қадрият, урф-одат ва анъаналаримиз ҳамда уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш каби ибратли қадриятларни эъзозлаш ва уларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги "Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида анъанага айланган "Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар!” шиори остида "Миллий қадриятларимиз ёшлар эътирофида” номли акция ташкил этилди. Туман Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир туман ёшларини ободлик, бунёдкорлик, улуғ аждодларга эҳтиром кўрсатиш, тарихни янада чуқурроқ ўрганиш истагида бирлаштирди. Акция давомида "Ёшлар қаноти” фаоллари томонидан "Хўжамушкент ота” зиёратгоҳида ҳашар уюштирилиб, атроф муҳит ободонлаштирилди. Зиёратгох ҳудудидаги дарахтларга ишлов берилиб, таги юмшатилди, янги гул кўчатлари экилди.

Акция доирасида халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, туман Маънавият тарғибот маркази раҳбари Сабоҳат Абдураҳмонова ёшларга зиёратгоҳ тарихидан сўзловчи ривоятларни келтириб ўтди.

—Зиёратгоҳдаги ўзгача руҳ ва салобат инсонни чексиз мозийга етаклайди, — дейди Сабоҳат Абдураҳмонова. Минг йиллар ўтибдики, кароматгўй авлиё ёвдан қочиб келиб жон сақлаган жойдан отилиб чиққан булоқлар "Ният булоқ”, "Мурод булоқ”, "Иситма булоқ” каби номлар билан аталиб, хаста кўнгиллар учун малҳам вазифасини ўтаб келмоқда. Манбаларда келтирилишича, ушбу масканда 365 булоқ бор дейилади. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятга эга, турфа дардга даво эканлиги кишини янада ҳайратга солади. Масалан, "Ниятбулоқ”да ният қилинса, ниятлар амалга ошади, "Муродбулоқ” эса кишининг асаб фаолиятини мустаҳкамлаб, муроди ҳосил бўлиши учун куч-қувват беради. "Қўтирбулоқ” инсон танасидаги танасидаги турли яра ва тошмаларга даво экани кўп исботланган. Бу заминдан отилиб чиқаётган булоқ сувларидан ичаркансиз, вужудингизда сокинлик ва руҳий тетикликни ҳис қиласиз.

Мазкур туманда "Хўжамушкент ота” зиёратгоҳидан ташқари Ҳавотоғ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида "Чанговул ота”, Сармич ҚФЙ ҳудудида "Бўтатошвали” каби зиёратгоҳ ва "Рустамазиз ота”, "Кўктўнли ота”, "Қўлтиқазиз”, "Ғойиб ота”, "Чўқмозорбобо”, "Тешиктош бобо” ва "Чангалазиз” каби ўндан ортиқ қадамжолар бор. Минг йиллардан бери сақланиб келаётган ушбу тарихий масканлар, зиёратгоҳ ва обидаларнинг қудратли кучи ўзгача. Бу эса ўз тарихимизни, улуғ аждодларимиз ҳаётини ва ибратли жиҳатларини чуқур ўрганишга даъват этади. Энг муҳими, бир-биримизга меҳр-оқибатли, инсоф-диёнатли бўлишга, эзгу ва хайрли ишларга чорлайди.

Дилмурод Ражабов,

ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши етакчи мутахассиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!