» » Мутлақо янги Mercedes-Benz 190 сотувга қўйилди (фото)

Мутлақо янги Mercedes-Benz 190 сотувга қўйилди (фото)


Америка бозори учун ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz 190 модели Германияда сотувга қўйилди. Машина кечагина заводдан чиққандек кўринишга эга, деб хабар беради "Дарё" Facebook’даги «Kolesa.kz» саҳифасига асосланиб.

Фото: Facebook / «Kolesa.kz»
Mercedes-Benz ушбу седанни 1982—1993 йилларда W201 индексли кузов остида ишлаб чиқарган. 2019 йилда эса бу турдаги машинани янги ҳолатда топиш имконсиздек эди. Автомобиль 1986 йилда конвейрдан чиққан ва шу вақтгача махсус боксда сақланган. Ҳозиргача босиб ўтган масофаси 310 милга тенг.

Фото: Facebook / «Kolesa.kz»
Седан 134 от кучига эга 2,3 литрли мотор ҳисобига ҳаракатланиб, бир жуфт автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Ушбу машина 55,5 минг долларга баҳоланмоқда.




скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив