» » Lamborghini янги гиперкарининг видеосини тақдим этди

Lamborghini янги гиперкарининг видеосини тақдим этди

Lamborghini компанияси Squadra Corsa автоспорт бўлинмаси ва Centro Stile дизайн-маркази билан ҳамкорликда яратилган янги гиперкарининг синовлари тасвирланган видео билан бўлишди, деб хабар беради Motor.

Икки эшикли гиперкар Италияда коронавирус сабаб карантин эълон қилинишидан бир неча ҳафта олдин синовдан ўтказилганди.

Аввалроқ Aventador SVR деб аталган гиперкар расмий хабарларда Lamborghini V12 номи остида эълон қилинмоқда. Купе SVJ (энг тезкор Lamborghini) базасида яратилган ва 830 от кучига эга V12 атмосфера двигатели билан жиҳозланган. Инсайдерларнинг таъкидлашича, янги гиперкар Lamborghini’нинг гибрид қисмсиз ишлаб чиқарилган ўн икки цилиндрли сўнгги модели бўлиб қолади. Тиражи 40 донадан ошмайдиган модел йил охирига қадар оммага тақдим этилади.

                           

Одатда Squadra Corsa Lamborghini Super Trofeo чемпионати учун машиналар яратишга жавоб беради, бироқ бўлинманинг моделлари орасида оддий йўлга мўлжалланган суперкар ҳам мавжуд. Бу турдаги биринчи ва ягона лойиҳа — SC18. Купе махсус буюртма асосида яратилган бўлиб, унга Aventador SVJ’дан 770 от кучига эга 6,5 литрли V12 атмосфера двигатели ўрнатилган.


скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР