» » 18 майдан автомобиль бошқаришга ўрнатилган чекловлар бирин-кетин бекор қилинади

18 майдан автомобиль бошқаришга ўрнатилган чекловлар бирин-кетин бекор қилинади

Жорий йилнинг 18 майидан бошлаб Ўзбекистонда карантин даврида шахсий автомобиллардан фойдаланишга нисбатан ўрнатилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарорида айтилган. 

Шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

“яшил” тоифадаги ҳудудларда — Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

“сариқ” тоифадаги ҳудудларда — соат 06:00дан – 22:00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилади. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ одам бўлмаслиги лозим;

“қизил” тоифадаги ҳудудларда– автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 28 мартдаги қарори билан 30 мартдан 20 апрелгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ДХА томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришга нисбатан чекловлар ўрнатилди. Кейинроқ, бу чекловлар велосипед ва скутерларга ҳам жорий қилинди. 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР