» » Ҳисоб-китоб қилинди: Янги Lada Vesta’ни сотиб олган фойдалими ёки уни эҳтиёт қисмларидан йиққан?

Ҳисоб-китоб қилинди: Янги Lada Vesta’ни сотиб олган фойдалими ёки уни эҳтиёт қисмларидан йиққан?

Россиялик автомобиль блогери Андрей Макар ўзининг YouTube’даги каналига янги Lada Vesta’ни харид қилишда маблағ тежаб қолиш учун дилерлик марказига бормасдан, уни мустақил равишда йиғиш тасвирланган видеони жойлаштирди.

Тадқиқот жараёнида автомобилнинг электрон каталоглардаги 180 та асосий детали ҳисобга олинган. Бироқ қидирув жараёнларидан маълум бўлишича, барча деталларни ҳам янги ҳолатда сотиб олиб бўлмайди. Масалан, янги кузов ва йиғилган двигателни харид қилишнинг имкони йўқ. Шу сабабли ишлатилган деталлардан фойдаланишга тўғри келган.

Автоблогернинг ҳисоб-китобларига кўра, Lada Vesta’ни мустақил йиғиш учун камида 584 минг рубллик (8176 доллар) кузов деталларини харид қилиш керак. Двигателни эса 263 минг рублга (3680 доллар) йиғса бўлади. Автомобилни ҳаракатга келтирувчи қисми эса 373 минг рублга (5200 доллар) тушади. Vesta салонини энг арзон жиҳозлашга 117 минг рубль (1640 доллар) сарфланса, электр жиҳозларини ўрнатиш 130 минг рублга (1820 доллар) тушади.

Охир-оқибат мустақил равишда йиғилган автомобиль нархи камида 1,2 миллион рублни (16 800 доллар) ташкил этган, бу эса дилерлик марказларидаги янги Lada Vesta’дан деярли икки баробарга қиммат демак (янги Lada Vesta нархи 665 минг рублдан бошланади).

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
08:47
Коронавирусга қарши вакцинани синаб кўрган журналист ўзини қандай ҳис қилганини сўзлаб берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР