» » Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)

Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)

Англиянинг Сассекс графлиги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари трассада ҳаракатланаётиб, тезликни катта миқдорда оширган Audi RS 6 Avant ҳайдовчисини қидирмоқда. Бу ҳақда “Авторамблер”га асосланиб, Daryo.uz хабар берди.

Spotted UK YouTube каналида карантин пайтида бўшаб қолган шосседа Audi ҳайдовчисининг соатига 201 миль ёки 323 километр тезликда ҳаракатланаётгани акс этган видео эълон қилинди.

“Спидометр кўрсаткичи соатига 323 километрга етгани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини хавотирга солди”, — дейилади хабарда.

Эндиликда полициячилар ҳайдовчининг шахсини аниқлашга ҳамда уни жавобгарликка тортишга уринмоқда.

               

“Видеоёзувни мутахассислар гуруҳи тадқиқ қилмоқда. Гуруҳ ҳайдовчининг шахсини аниқлаш ва уни жавобгарликка тортиш мақсадида текширув олиб бормоқда”, — дейди Суррей ва Сассекс графликлари бош полиция инспектори Майкл Ходдер.

Унинг сўзларига кўра, видеода қайд этилган дақиқалар Сассекс полицияси кўрган хавфли ва масъулиятсиз автомобиль бошқаришнинг энг қўрқинчли мисолларидан биридир.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР