» » Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди

Грецияда том қисми металл шишадан ишлаган 3000 от кучига эга гиперкар яратилди

Spyros Chaos гиперкари нафақат ишлаб чиқарилган давлати билан (Греция), балки унга ишлатилган материаллари билан ҳам кишини ҳайратга солади. Икки эшикли модель томи жуда мустаҳкам металл шишадан ишлаган, деб хабар беради Motor.

Spyros Panopoulos Automotive ва унинг асосичиси Спирос Панопулос ушбу моделни дунёдаги энг биринчи «ультракар» деб атайди — автомобиль барча жиҳатлари бўйича ўз рақобатчиларини ортда қолдиради. Юқори сифатга нафақат титан ва керамик поршенларга эга двигатель, шунингдек, Zylon полимерли углепластикдан ишланган шатунлар, балки кузов панели ва монокок материаллари ҳам жавоб бериши керак. Мазкур модель томи АҚШдаги учта университет мутахассислари томонидан 2016 йилда яратилган SAM2X5-630 металл шишадан ишланган.

Грецияда яратилган гиперкарга 4,0 литрли твин-турбо ўрнатилган. Титан поршень ва шатунларга эга двигатель варианти 2000 от кучини тақдим эта олади, кучлироқ вариантлари эса 3000 от кучигача. Гиперкар саккиз поғонали «робот» узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Машинани яратишда ишлатилган материал ноёб механик хусусиятга эга: у кучли зарбаларга бардош беришга қодир, таъсир этган кучдан сўнг у ўз шаклини қайта тиклай олади. Динамик пишиқлик кўрсаткичи 12 гигапаскалга тенг. Масалан, зангламайдиган пўлатда ушбу кўрсаткич 0,2 га, зирҳни тешувчи ўқлар «юракчаси»да ишлатиладиган вольфрам карбидида эса 4,5 гигапаскалга тенг.

Металл шиша — Spyros Chaos конструкциясидаги ягона ноодатий материал эмас. Гиперкар монококи Zylon толасидан ишланган. NASA ушбу полимердан ҳаддан ташқари босимли юзаларда, SpaceX эса Crew Dragon парашутчилари чилвирини ясашда фойдаланади.

Spyros Chaos куз фаслида Женевада тақдим этилади.

Манба: Daryo.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:20
Инфографика: ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жорий йилдаги ТОП-10 та хизматлар рўйхатини эълон қилди
11:43
Ўзбекистон МТЖ Тошкентда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказади
11:35
Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди
11:32
Ҳалол қурувчи солиқни ҳам ўз вақтида тўлайди
11:17
Аҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?
10:01
Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?
09:47
Тадбиркор илк рангли фавворани ишга туширди
16:59
Ўзбекистон чигиртка ҳужумидан қанчалик ҳимояланган?
16:34
Пазл: "Grand hotel Uzbekistan"
15:57
Орзулар ушалиб, ҳавас чўнтакка қолмоқда
13:10
Бир оилада уч киши ўзини ўзи банд қилди
13:06
Ўзбекистонда яна ресторан, бозор ва бошқа объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
13:04
АҚШ ЖССТнинг “жаноза”сини ўқиди
13:02
Расман: 10 июлдан автомобиллар ҳаракатига чеклов ўрнатилади
13:00
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
12:58
Дўстликда ўзини ҳимоя қилишга уринган фуқаро қотилга айланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР