» » Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?

АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин?

Жавоб: Агар қонунчиликда содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.

Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

Масалан: хавфсизлик камари тақмаганлик учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади, чунки ушбу ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР