САЙТ ҲАҚИДА  

«Sangzor.uz» — Жиззах вилоятидаги илк  интернет оммавий ахборот воситасидир. Нашр ўз олдига Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида қизиқарли,  кўнгилочар ва маърифий ахборотларни бериб боришни мақсад қилиб қўйган. 

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет траффигингиз сарфланади. Сайтнинг енгил ва тез ишлайдиган смартфон талқини мобиль телефон орқали кирилганда автоматик тарзда мослашиш хусусиятига эга.

FacebookTwitterOdnoklassniki, Google+ ижтимоий тармоқларида саҳифаларимиз, Telegram мессенжерида эса @Sangzor.uz номли каналимиз ишламоқда.

Android  қурилмалар учун мўлжалланган мобил иловамиз ҳам мавжуд. Уни сайтнинг ўзидан юклаб олишингиз мумкин. Яқин орада  iOS иловани ҳам яратишни режалаштирганмиз.

Лойиҳа 2014-йилнинг 1 ноябрида фаолиятини бошлаган. ОАВ сифатида 1150 рақами билан давлат рўйхатидан ўтган. Лойиҳа муассиси «Bayoz» ижодлий жамоатчилик маркази ҳисобланади.

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

SANGZOR.UZ сайти материалларидан фойдаланиш шартлари

SANGZOR.UZ сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда чоп этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Сайтда чоп этилган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бошқа бўлиши мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатлари, фикрларига ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтларнинг ёки ОАВнинг фойдаланиши шартлари:

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Cайтдан олинган материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «Бу ҳақда SANGZOR.UZ сайти (нашри) хабар берди»

Бу ўринда нашр номи — «SANGZOR.UZ» сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://sangzor.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «SANGZOR.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши сўралади.

Соҳадаги бошқа нашрлар билан ҳамкорликда ишлашдан доим мамнун бўламиз.

Мурожат учун:

тел. +998 97 484 11 34 (Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади)

почта: h.fozilov2004@list.ru

 

 

Барча бўлимлар

яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru

Facebook

Сайт.ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150