» » Ота–она сотилади: Ота - 68, она - 66 ёшда.

Ота–она сотилади: Ота - 68, она - 66 ёшда.

Бу оламшумул воқеа Японияда содир бўлган. Она-оналарнинг сотилишлари ҳақида... Токио рўзномаларининг бирида навбатдаги ҳайратланарли эълон чиқди. Унда шундай ёзилганди:
«Ота - она сотилади. Ота - 68, она - 66 ёшда. Нархи: 900 йен».
Бу эълонни кўрганлар чинакам ҳайратга тушарди. Баъзилар: «Эҳ, қандай замонларга қолдик-а? Ота-оналар ҳам энди сотилаётган эмиш! Ҳукумат қаерга қараяпти?» Хуллас, миш-мишлар қайнади.
Ана шу рўзнома яқиндагина автоҳалокат туфайли вафот этган ота-онасини тупроққа қўйган ёш оиланинг қўлига тушди. Жудоликда қолган фарзандлар чуқур қайғуда эдилар. Улар учун ота-онани сотиш истагида ёзилган эълон нонкўрликдек кўринди. Сотилаётганларнинг қалбида бу ҳолатда нималар бўлганини ўйлашнинг ўзи бу ёш оилага қўрқинчли эди. Шунинг учун улар бу икки қарияни сотиб олиб, меҳр-муҳаббат кўрсатиб, ғамхўрлик қилишга аҳд қилишди.
Улар айтилган манзилга келиб ажабландилар. Қаршиларида ҳашаматли уй, ёрқин ранглар таралган ҳовли кўриниб турарди. Манзилда адашганларига амин бўлиб турганларида, эшик очилиб, бир кекса киши уларни табассум билан қаршилади.
- Саломатмисиз? Қандайдир тушунмовчилик бўлгани аниқ, аммо... лекин эълонда сизнинг уй манзилингиз кўрсатилган экан...
Нотаниш киши:
- Ҳаммаси тўғри! Ичкарига марҳамат! - деди ҳаяжонланиб.
Меҳмонларни ўтиришларини сўраб, рафиқасини чақирди.
- Кўриб турганингиздек, биз моддий жиҳатдан муҳтож одамлар эмасмиз. Лекин, бизнинг меросхўримиз - фарзандларимиз йўқ. Шунинг учун эълон орқали ўзимизга муносиб номзод топишга қарор қилдик. Биз бу эълонга фақат меҳр ва одамийлик ҳисси юқори кимсаларгина жавоб қилишини билардик! Аммо бундай инсонлар топилишига шубҳада эдик. Бу ишингиз сизлар учун шарафдир! Сизни учратганимиздан жуда мамнунмиз! - дедилар!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР