» » Блогер ҳақ бўлиб чиқди. Солиқ қўмитасига «саломлар бўлсин»!

Блогер ҳақ бўлиб чиқди. Солиқ қўмитасига «саломлар бўлсин»!

Йигирма кун олдин блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев навбатдаги чиқишида «Солиқ қўмитасига бир гап бўлаётгани» ҳақида бонг урганди.

Яъниким, қўмита сайтида Чирчиқ шаҳридаги «Азия» тўйхонасида 1989 йилда туғилган фуқаро М.Э. ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, бунга 183 нафар ишчи(!) ёллаб ишлатаётганига оид хабарга муносабат билдириб, солиқчиларни кескин танқид қилганди.

Бугунги мураккаб шароитда Ўзбекистонда тиббий ниқоб етишмовчилиги жуда юқори бўлганлиги сабабли Ҳукумат зудликда қарор қабул қилиб, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талабини бекор қилган бир пайтда солиқ органи (тиббий ниқоб ишлаб чиқарувчиларни) рағбатлантириш ўрнига бунинг тескарини қилишаётгани эътибор қаратган блогер шундай савол қўйганди: «Виждонинглар борми ўзи?»

Блогернинг чиқиши жамоатчиликнинг ҳақли эътирофига, Солиқ қўмитасининг эса эътирозига сабаб бўлганди. Мазкур воқелик ортидан ижтимоий тармоқларда Хушнуд Худойбердиевга нисбатан бошланган «ахборот ҳуружи» муваффақиятсиз якун топганидан ҳам кўпчиликнинг хабари бор.

Бугун маълум қилиндики, прокуратура тадбиркорнинг «бурнини қонатмабди». Аксинча, Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг кўмаги билан тадбиркор фаолиятига қонуний тус берилиб, у бошлаган иш янаям кенгроқ кўламда давом этишига имконият яратилибди. Бунинг натижасида 250 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланибди.

Мана бу бошқа гап!
Блогернинг ҳақли танқиди мардларча тан олинмаган бўлсаям, ич-ичдан эътироф этилганининг ҳосиласи эмасми бу?!

Яхши ниятда иш бошлаганни жазолаб, борини мусодара қилиш ўрнига, унинг фаолиятига яқиндан ёрдам берилиши наинки тадбиркор, балки маҳаллий аҳоли ва ҳатто давлат учун фойдали эмасми?!

Воқеликка муносабат билдирар экан, блогер шундай дейди: «Айрим қонундан дарс берувчи ташкилотларга эслатма – гап қонунни бузганларга кўз юмиш ҳақида эмас, уларга ёрдам бериш ҳақида кетган эди. Чунки ҳар қандай қонун халқ фаровонлиги учун ишлаши керак!»

Балли, Хушнудбек!

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР