» » Рус телеканаллари ўрнига инглиз ва турк ТВлари намойиш этилса, алоҳида канал очишга ҳожат қолмайди

Рус телеканаллари ўрнига инглиз ва турк ТВлари намойиш этилса, алоҳида канал очишга ҳожат қолмайди

«Менинг фикрим» мурожаатлар порталига инглиз тилида эфирга узатиладиган янги телеканал очиш ҳақида петиция жойлаштирилибди. Мурожаат муаллифи телеканални ёшлар инглиз тилини ўрганиши, инглиз тилини билиши муҳимлиги учун очиш керак, деган таклифни берибди.

Ёшлар инглиз тилини ўрганиши учун инглиз тилида доимий эфир бўлгани яхши, албатта. Лекин, бу учун давлат бюджетидан миллиардлаб пул сарфлаш ва янги телеканал очиш нотўғри қарор.

Бизда ахборот майдонида рус телевидениеси ҳукмронлик қилади. Масалан, 65та телеканал эфирга узатиладиган кабель, IP TV ёки UzDigital TV операторларида ўзбек тилида 20та канал, рус тилида 45та канал эфирга узатилади. Натижада аҳолининг сиёсий онги рус пропагандаси воситасида шаклланяпти, кўпчиликнинг сиёсий қарашлари Россия таъсирига тушиб қоляпти. Шу учун ҳам тил масаласида ҳам, чет эл каналлари, умуман ОАВ масаласида ҳам мувозанат ўрнатилиши жуда муҳим.

Вазиятнинг ечими бўлса жуда оддий. Янги канал очиш ўрнига Россия24 каналини BBC World News каналига, рус тилидаги Euronews ни инглиз тилидаги Euronewsга, Карусель болалар каналида Nickelodeon ёки Cartoon Network каналига алмаштириш етарли бўлади. Шунда, асосан Россия янгиликларига мослашган Россия 24 ўрнига фуқароларимиз нейтрал ва анча холис бўлган BBC World News ёки Euronews орқали янгиликларни эшитишади. Кимга Россия янгиликлари қизиқ бўлса, «Первый» ёки Россия 1 орқали кузатишда давом этиши мумкин.

Шунингдек, келажакда янада мувозанат бўлиши учун Туркиянинг бирор нейтрал телеканали ҳам эфирга чиқарилиши мумкин.

Ҳозирги кунда кўплаб каналларда фильмлар иккита тилда узатилмоқда, рус ва ўзбек тиллари. Ҳар ким ўзига мос тилни танлаб олади. Келажакда фильмларнинг бир қисмида рус тилини инглиз тилига алмаштириш мумкин. Шунингдек, бу ишларни янада ривожлантириб, фильмларнинг бир қисмини инглиз тилида, фақатгина ўзбек тилидаги субтитрлар билан давом эттириш мумкин.

Муаммонинг ечими давлат бюджетида миллиардлаб пул сарфлаб янги инглиз тилида телеканал очишда эмас, ундан сифатлироқ ечим юқорида ёзганларим менимча.

Фируз Аллаев

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР