» » Меҳнат мигрантларига уй берилади

Меҳнат мигрантларига уй берилади

“Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

✅ Фармонга кўра:
- уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади;
- меҳнат мигрантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган кредитларни қайтаришни “Азия инвест банк” АЖ ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинади.

✅ 2019 йил 1 октябрдан:
- меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз
ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар бериш;
- суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

✅ Фармонга мувофиқ:
- Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссияси;
- Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти ташкил этилди.

✅ Фармон билан:
- 2019 йил 1 октябрга қадар “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида “labor-migration” дастурий мажмуасини жорий этилиши;
- Фармонда назарда тутилган кредитлар, субсидиялар, микроқарзлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилиши белгиланди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР