» » ИНПС рақамини интернетдан ҳам билиш мумкин

ИНПС рақамини интернетдан ҳам билиш мумкин

Ишга кирганлар ёки кираётганлардан бухгалтериядагилар доим сўрайдиган 3 та ҳужжат бор: паспорт нусхаси, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан (ИНПС) нусха ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР ёки ИНН) нусхаси.

Кўпчилик бундай ҳужжатлар сўралганда қаердан олсам экан, деб боши қотади. Келинг бугун пенсия ҳисобварағи рақами ва уни олиш тартиби ҳақида маъулмот берамиз. 

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг рақамини билиш жуда осон. Ҳар бир фуқаронинг шахсий идентификация рақами (ПИН ФЛ) бўлади. Бу рақам паспортларимизда ёзилган. Ва энг муҳими ПИН ФЛ рақами паспортларни алмаштирган пайтингиз ҳам ўзгармайди.

Мана шу ПИН ФЛ рақами айни пайтда Сизнинг ИНПС рақамингиз бўлади. Яъни жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағингиз рақамини паспортингизга қараб ҳам бемалол билиб олишингиз мумкин (суратга қаранг).

Агар мабодо ҳали Сизда ИНПС очилмаган бўлса, унда буни интернет орқали ҳам қилса бўлади, албатта «Халқ банки» филиалларига бориш шарт эмас.

Буни my.gov.uz/uz/open-inps  манзили орқали амалга ошириш мумкин.  

Бугунги кунда ДХМларида ташриф буюрувчиларга давлат хизматлари билан бирга бу каби ҳуқуқий тушунчалар ҳам бериб борилмоқда. Зарбдор туман давлат хизматлари маркази ҳам ҳар куни шундай ҳуқуқий ахборотга эга бўлиш истагида бўлган фуқаролар билан гавжум бўлади. Марказ ходимлари томонидан ҳар бир ташриф буюрувчи очиқ чеҳра билан кутиб олиниб, уларнинг ташрифдан мақсади билан қизиқадилар.  

Жорий йилда туман аҳолиси 989 марта фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш хизматидан фойдаланган.

Мазкур хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  26 мартдаги 238-сон қарори билан Фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида кўрсатилади.   

Эслатиб ўтамиз, жамғариб бориладиган пенсия тизимида (ЖБПТ) иштирок этиш икки шаклда амалга оширилади:

иш берувчилар, шунингдек меҳнат фаолиятини меҳнат шартномаси асосида амалга оширувчи фуқаролар учун – мажбурий (агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса). Ҳисобга қўйишга мурожаатни иш берувчи беради;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари аъзолари, шунингдек бошқа фуқаролар учун – ихтиёрий тартибда. Ҳисобга қўйишга мурожаатни фуқаро беради. 

2018 йил 1 апрелдан қуйида баён этилган усуллардан бирида ЖБПТда ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматларини олиш мумкин. 

  1. Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этган ҳолда. Марказ ходими аризачи номидан, белгиланган шаклдаги анкетани электрон тарзда тўлдиради. Марказ анкета тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни Халқ банкига юборади. Халқ банки анкета келиб тушгандан сўнг бир кун ичида Марказга хабарномани жўнатади, Марказ бир соат мобайнида аризачини ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида хабардор қилади. 
  2. ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали. Рўйхатдан ўтиб, тегишли хизматни танлагач, анкета мустақил равишда тўлдирилади. Анкета автоматик тарзда Халқ банкига юборилади. Аризачи ундан ЖБПТда ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги электрон хабарномани олади. Порталга ҳар бир босқичда мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи функционал ўрнатилади. 

Шунингдек қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим: 

а) ҳар иккала ҳолатда ҳам хизматни олиш учун ЭРИ талаб этилади. Марказга ўзи келиб мурожаат этганда ЭРИни жойида олиш мумкин; 

б) анкетада фуқаронинг идентификация рақами (шахсий код) кўрсатилади. Агар унинг паспортида кўрсатилмаган бўлса, аризачи яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан кодни сўраб олади.

в) ЖБПТда ҳисобга қўйиш бепул амалга оширилади; 

г) давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўла олади (бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади):

аризачиларда ЭРИ мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги;

анкетада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши. 

Бор гап шу. Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:45
“Жиззахда яна бир ҳолатда минерал ўғитнинг талон-тарож этилишига чек қўйилди”
09:31
Олимлар: қуёш нури коронавирусни 15 дақиқада йўқ қила олади
09:17
Қамалгани иддао қилинган блогер қаердалиги маълум бўлди
09:15
Кулгига сабаб бўлган Амир Темур ҳайкали қайта реконструкция қилинади
09:13
Фарғонада “Ҳизб ут-Таҳрир” аъзолари қўлга олинди
08:56
Жиззахдаги ЙТҲда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушган. Ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган
08:45
Жиззахда Марказий Осиёда ягона бўлган велосипед спортининг Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ВМХ йўналишидаги трасса қурилади (фото)
15:57
Англияда тезликни 300 км/соатдан оширган ҳайдовчи қидирилмоқда (видео)
15:35
Россия фойдасига жосуслик қилган собиқ КГБ зобити Рафик Сайфулин 12 йилга қамалди
11:59
Жиззах вилояти ғалла йиғим-терими мавсумида ёнғин хавфсизлигига тайёрми?
11:51
Дўстлик тумани имом хатиби суд томонидан оқланди
11:23
“Uzbekistan Airways” иккита вертолётни сотувга қўйди
10:16
РЕЦИДЕВИСТ БИРГИНА ТЕЛЕФОННИ ДЕБ ИККИ ҚИЗНИ ЧАВАҚЛАБ ТАШЛАДИ…
09:46
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотилди
09:40
Дунёдаги энг катта электр самолёти парвоз амалга оширади
09:30
Рамзон Қодиров коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотларни рад этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР