» » Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини баҳолаш қоидасига ўзгартириш киритилди

Олимпия ўйинларида бокс баҳсларини баҳолаш қоидасига ўзгартириш киритилди

Бокс юртимизда энг севимли спорт турларидан бири экани сир эмас. Барчамиз ҳамюртларимиз иштирокидаги жангларни катта ҳаёжон билан кузатиб борамиз. Айниқса, ҳар бир раунд якунига етгач ҳакамларнинг боксчиларга қандай очко берганини ҳамма катта ҳаяжон билан билишни истайди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг бокс баҳсларини ўтказиш ва назорат қилиб бориш учун тузган комиссияси янги қарор қабул қилди. Унга кўра, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳслари ва Олимпия ўйинларида ўтказиладиган жангларда ҳакамларнинг боксчилар учун берган очколари ҳар бир раунд якунида эълон қилиб борилади. Бу ҳолатга Рио Олимпиадаси вақтида ҳам гувоҳ бўлган эдик.

Моринари Ватанабе бошчилик қилаётган махсус комиссия очколарнинг бундай эълон қилинишига баҳоланиш меъзонининг шаффоф ва адолатли бўлиши кераклиги билан изоҳ бермоқда. ХОҚнинг маълум қилишича, бундай қарор спортчилар билан ўтказилган консультациядан сўнг қабул қилинган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, махсус комиссиянинг қарорига кўра, Рио Олимпиадасининг бокс баҳсларида ишлаган реферилар янги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақалари ва Токио-2020да фаолият олиб бора олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи бокс турнирлари келаси йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань, 13-24 май кунлари эса Франциянинг Париж шаҳарларида ўтказилади.

Манба: olympic.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР