» » «Миллий тикланиш» партияси раиси биринчи турда депутатликка сайлана олмади

«Миллий тикланиш» партияси раиси биринчи турда депутатликка сайлана олмади

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида сайлов якунлари бўйича матбуот анжумани якунида 22 декабрь кунги сайловларда катта устунлик билан ғолиб бўлгани ҳақида маълум қилди.

«Ҳа, депутат бўлиб сайландим, кечаси 00:30даги маълумотларга кўра, 70 фоиз атрофида овоз олган эдим. Лекин ҳали тўлиқ ўрганилмади. Рақибларга қараганда фарқ катталиги учун мен депутатликка ўтдим дея ишонч билан айта оламан», деди у «Соф.уз»га берган интервьюсида.

Лекин у сайловларда етарлича овоз тўплай олмагани сабабли депутатликка сайланмаган. Буни Марказий сайлов комиссиясининг сайлов натижалари бўйича маълумотидан билиш мумкин.

Гап шундаки, 150та округ бўйича сайлов ўтказилган бўлиб, уларнинг 128тасида сайловлар ўтган деб ҳисобланган ва депутатлар сайланган. 22та округда номзодлар етарлича овоз тўплай олишмагани учун сайловлар қайта ўтказилади.

Натижалар биринчи турда ҳал бўлмаган энг кўп округлар (5та) Жиззах вилоятида жойлашган бўлиб, бу ерда фақат биргина округда ғолиб аниқланган ва бу Халқ демократик партияси номзодидир. Алишер Қодиров эса Жиззах вилояти 36-Пахтакор сайлов округидан номзодини қўйганди, энди ўз-ўзидан у такрорий овоз бериш жараёнига қолгани, икки ҳафтадан кейин депутатлик ўрни учун яна бир бор курашиб кўриши маълум бўлмоқда.

Ўз навбатида, Либерал-демократик партия етакчиси Актам Ҳайитов, Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятов, Экологик партия етакчиси Борий Алихонов ва «Адолат» социал-демократик партияси етакчиси Наримон Умаров ўз округларида етарли овоз тўплаган ҳолда депутатликка сайланишган.

UPD: Алишер Қодиров Kun.uz’га изоҳ беришича, у соат 00:30даги ҳолат ҳақида гапирган. У иккита туманда жуда кам овоз тўплаган (у сайловолди кампанияси вақтида бу туманларга бормагани катта таъсир кўрсатган) ва натижада унинг овозлари 70 фоиздан 31 фоизга тушиб қолган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР