Янгиободда фестивал ғолиблари тақдирланди

Янгиободда фестивал ғолиблари тақдирланди

Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “5 ташаббус мактабда” фестивали натижаларига кўра ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова, тумандаги барча умумтаълим мактаблари раҳбарлари, халқ таълими тизими ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Д.Садриддинова ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини ва маданий савиясини юксалтиришда ушбу фестивалнинг аҳамияти хусусида сўз юритиб, барча тадбир иштирокчиларни табриклади ва омадлар тилади.

Шундан сўнг мазкур фестивалда 2-ташаббус бўйича фахрли 3-ўрин ғолиби бўлган 8-умумтаълим мактаби жамоаси махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати