» » Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқаради (фото)

Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқаради (фото)

Тармоқда Xiaomi Мi 10 Pro мобил қурилмасининг тест натижалари тарқалди. Уларга кўра, қурилма дунёдаги энг тезкор ишловчи смартфон ҳисобланади, дейилади Digital Chat Station маълумотида.

Хитойдаги энг оммавий блогнинг қайд этишича, Xiaomi янги смартфонни яқин орада сотувга чиқаради. Муаллиф смартфон имкониятларини баҳолашда AnTuTu тестларига асосланган, уларга кўра Мi 10 Pro қарийб 600 минг балл тўплаган. Xiaomi Мi 10’нинг одатий версияси ушбу тестда 560 минг атрофидаги балл йиға олган.


Миш-мишларга кўра, Мi 10 Pro’да 120 герц частотага эга янгиланган экран, Qualcomm Snapdragon 865 процессори, LPDDR5 стандартидаги саккиз гигабайт тезкор хотира, 66 Ватт қувватга эга тезда зарядланувчи аккумулятор бўлади.

AnTuTu’нинг январь натижалари бўйича бозордаги энг кўп ишлаб чиқарилаётган смартфон Vivo iQOO Neo 855 бўлиб турибди, қурилма деярли 504 минг балл тўплаган. Январь охирида тармоқларда ҳали намойиш этилмаган флагман Xiaomi Мi 10’нинг синтетик тестлар натижалари тарқалди. Уларга кўра аппарат 560 минг балл йиға олган.

Манбалар Xiaomi Mi 10 савдо тармоғининг релизи февраль ўртасида амалга ошишини билдирган. 6 февралда Xiaomi вакиллари девайсларнинг анъанавий тақдимоти коронавирус эпидемияси сабаб ўтказилмаслигини маълум қилган. Хитой компанияси одатий тадбир ўрнига онлайн-тақдимот қилишни режалаштирмоқда. Honor бренди ҳам журналист ва блогерларни янги смартфон тақдимотига таклиф қилиш фикридан қайтган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР