Сўровнома: ДХМга ташриф буюрувчилар ходимлар муомаласини юқори баҳолади

Сўровнома: ДХМга ташриф буюрувчилар ходимлар муомаласини юқори баҳолади

Жорий йилнинг 10-19 февраль кунлари оралиғида ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан шаҳар ва туманлар давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилди.

Сўровномада аҳоли томонидан билдирилаётган таклифлар, қайси хизматларга талаб юқорилиги, тўловларнинг шаффофлиги, коррупция холатларига дуч келинган ёки йўқлиги, ходимларнинг муомаласи, марказлар фаолияти, соҳани янада ривожлантириш учун нималар қилиш кераклиги тўғрисида фикрлари инобатга олинди.

Умуман олганда, Жиззах вилояти Давлат хизматлари марказлари орқали ўтказилган ижтимоий сўровда 185 нафар фуқаро иштирок этиб, уларнинг  52 нафари аёл ва  133 нафари эркак. 

 Давлат хизматлари марказига аввал мурожаат қилганмисиз? 

Мазкур саволга фуқароларнинг 45.95 фоизи, яъни 85 нафари Давлат хизматлари марказига биринчи маротаба келганлигини билдирган. 54.05 фоизи  ёки  100 нафари эса кўп бора ташриф буюрган экан. 

Маълум хизмат юзасидан Давлат хизматлари марказига мурожаат этиш кераклигини қаердан билдингиз? 

Сўровноманинг ушбу саволи юзасидан 32.97 (61 нафар) фоиз иштирокчи телевидение, радио ва газета орқали маълумот олганлигини билдирган. Қолган 27.03 фоизи (50 нафар) ижтимоий тармоқлар ва 30.81 фоиз (57 нафар) бошқа манбаалар орқали хабардор бўлганлигини маълум қилишди. 

Давлат хизматини олиш учун навбатда қанча вақт сарфланди?

Сўров натижаларига кўра 90.81% (168 нафар) иштирокчи керак бўлган хизматни 15-30 дақиқа мобайнида олган. 11.35 фоизи (21 нафар) 30 дақиқадан 1 соатгача, қолганлар эса 2.7 (5 нафар) фоиз  1 соатдан ортиқ вақт кутишига тўғри келганлигини билдирди. 

Фуқаролар томонидан энг кўп олинган давлат хизматлари

Болаларни мактабгача таълим муассасасига йўлланмалар олиш 9 та, ИНН ва ИНПС 14 та, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 19 та, турли маълумотномалар (никоҳ қайд этилмаганлик, судланмаганлик, номида мулк мавжудлиги) 8 та, электр, газ ва сув ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш 
 9 та,  ЭРИ олиш бўйича 12 та, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини олиш 1 та, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш 12 та, лицензия олиш 3 та ва бошқа давлат хизматлари 14 та.

 Аҳоли томонидан билдирилган таклифлар

Давлат хизматларини олишда фуқаролар коррупция холатларига дуч келмаганлигини, марказ ходимлари ҳужжатларни дарҳол қабул қилганлигини  билдиришди. Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг билим савияси ва муомиласидан қониқиш 142 та, қониқмаслик 5 та, жавоб беришга иккиланиб 38 та, ходимлар сонини қўпайтириш 53 та, хизмат сифатини ошириш учун қандай таклиф берасиз, яна қандай шароитлар яратиш керак, яна қандай хизматларни ДХМ орқали олишни хохлайсиз? деган саволга билмадим, деб 23 та,  таклифлар йўқ, деб 36 та, ҳаммаси яхши, деб 126 та,   интернет тезлигини ошириш 1 та, СМС орқали юридик маслаҳатлар бериш 1 та, моддий техник базасини яхшилаш ва замонавий компьютерлар билан таъминлаш 5 та, электрон навбатлар тизимини кенгайтириш ва такомиллаштириш 10 та, янги биноларни қуриш ва кенгайтириш 9 та, ногиронлиги бўлган болали фуқароларга алоҳида хизмат кўрсатишни ташкил этиш 3 та, аҳоли сони кўп туман ва шаҳарларда эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 13 та, банкоматлар қўйиш 11 та ва бошқа таклифлар билдирилди.

 

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати