» » Барча спорт таълим муассасалари вақтинча ёпилди, чемпионатлар қолдирилди. Суперлига тўхтатилди

Барча спорт таълим муассасалари вақтинча ёпилди, чемпионатлар қолдирилди. Суперлига тўхтатилди

2020 йил 16 мартдан санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча таълим муассасалари, жумладан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатлари, Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган мактаб интернатлар, ИБЎСМлар, БЎСМларидаги пуллик ва бепул тўгараклар, шунингдек, ёпиқ сузиш ҳавзаларидаги барча тўгараклар номуайян муддатга таътилга чиқарилганини маълум қиламиз.

Шу билан бирга мамлакатимиз ҳудудида ўтказиладиган барча спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда бошқа ички мусобақалар ҳам номаълум муддатга қолдирилади. Хусусан, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати — Суперлига ҳам номаълум муддатга тўхтатилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР