» » Ўзбошимча аёлга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди, у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Ўзбошимча аёлга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди, у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 1964 йилда туғилган М.Т.га (аёл) нисбатан МЖтКнинг (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) 54-моддаси («Карантинли ва бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш») билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди. 

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, аёл пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Республика вирусология илмий текширув институтига ўзида «COVID-19» вируси мавжуд-мавжуд эмаслигида текшириш мақсадида қон таҳлилларини топширган. Бироқ таҳлил натижаларини кутмасдан, белгиланган қоидаларни бузиб, Қибрай туманига келади ва бир неча фуқаролар билан мулоқотда бўлади.

Ҳамма бало шундаки, М.Т.нинг қон таҳлиллари натижаларига кўра, унда «COVID-19» вируси аломатлари аниқланган. Айни пайтда аёл махсус тайёрланган тиббиёт муассассасига жойлаштирилиб, назоратга олинди. Шунингдек, у борган хонадон дизенфекция қилиниб, мулоқотда бўлган 6 нафар фуқаро карантинга ётқизилди.

Маълум бўлишича, М.Т. шу йилнинг 12 март куни «COVID-19» вируси аниқланган биринчи бемор Н.М. билан тўй маросимида учрашгани сабабли текширув зарурияти туфайли шифохонага юборилган экан.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:58
Короновирусдан ўзингизни ҳимоя қилинг!
16:54
COVID-19 пандемиясининг глобал иқтисодиётга таъсири: сўровнома натижалари
15:26
Вилоят ҳокими бошчилигида туманлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)
14:42
Коронавирусни юқтириб олган машҳур сиёсатчилар (фотогалерея)
12:14
Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. 3 нафар карантиндаги фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланмади ва уларга рухсат берилди
10:01
Жиззах шаҳрига 2020 йил 28 мартдан бошлаб кириш ва чиқиш тўхтатилди
09:44
Коронавирус пандемияси фонида ривожланаётган Топ-IT стартаплар
09:43
Нью-Йорк кўчаларида жасадлар учун музлатгичлар ўрнатилди
09:41
30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади
09:39
Қоидабузар ҳайдовчи ЙТҲ содир қилди
09:20
Швейцарияда бойларга карантин учун ҳашаматли квартиралар таклиф этилмоқда
09:18
Зулфиқор Мусоқов карантинда кўриш учун энг яхши 6 та фильмни тавсия қилди
09:16
Криштиану Роналду 9,5 млн еврога янги машина сотиб олди
17:40
Сиз кимгадир кераксиз – УЙДА ҚОЛИНГ!
16:40
Коронавирусдан вафот этган марҳумни дафн этиш тўғрисида фатво эълон қилинди
13:55
Эстафета байроқчаси – Янгиободда
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР