» » ХТВ тизими ташкилотлари томонидан 192,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди

ХТВ тизими ташкилотлари томонидан 192,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди

 Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида халқ таълими вазири ўринбосарининг «Халқ таълими вазирлиги тизимида 2018—2019 йилларда бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 2020 йилги харажатларни мақбуллаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича» ахбороти эшитилди.

Парламент сайтида маълум қилинишичa, 2020 йил 14 май кини Ҳисоб палатаси томонидан бу борада ўрганишлар ўтказилган. Унинг натижаси бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик юзасидан 10 та йўналиш бўйича 28 та таклиф ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар ҳамкорликда мазкур таклифларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, ХТВга уни тасдиқлаш ва амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан халқ таълими тизимига ажратилаётган маблағларни мақсадли ва самарали ишлатилиши, ажратилаётган маблағга яраша натижадорликка эришиш масалалари ўрганилди ва таҳлил қилинган.

Ўтказилган ўрганиш натижасида ХТВ тизими ташкилотлари томонидан жами 192,2 миллиард сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар таҳлили натижасида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этмаган ҳолда 56 миллиард сўмлик шартномалар тузилган.

Бундан ташқари, умумтаълим мактабларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун ажратилган 27,8 миллиард сўм бюджет маблағлари самарасиз сарфланганлиги ва Халқ таълимидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағларининг 21 миллиард сўмлик қисми нотўғри сарфланиши ҳамда 34,9 миллиард сўмлик бошқа хато ва камчиликлар аниқланди.

Қайд этилишича, аниқланган хато ва камчиликларнинг 27,1 миллиард сўмлик қисми ўрганиш жараёнида бартараф этилди.

Қўмита Ҳисоб палатаси томонидан тайёрлаган маълумотнома ва унда кўрсатилган Халқ таълими тизимида бюджет харажатларини 2018—2019 йилда бажарилиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар, бунинг учун масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши, амалга оширилган ишлар юзасидан кенг жамоатчилик оммасига вазирлик сайтида маълумотлар бериб борилиши белгиланди.

Келгусида бу каби камчиликларнинг олдини олиш мақсадида инсон омилини камайтириш, дастурий воситаларни кенг қўллаш, барча соҳаларга рақамлаштириш тизимини жорий этиш зарурлиги айтиб ўтилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

08:53
Жиззахда қотиллик учун жазони ўтаётган маҳкум уйланди ва хотинини ваҳшийларча ўлдирди
20:16
Одам савдоси қурбони: 3 марта сотилган аёл (Видео)
16:59
Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бордир
15:31
BMB Trade Group ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги таржимонлар бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
14:05
Танзила Норбоевага яна бир вазифа юкланди
14:03
Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади
18:32
“Саховат ва кўмак” ҳаракати: тадбиркор ва фуқарога қандай наф бор?
12:30
«Жиззах Авто» базасида Volkswagen Caddy енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бошланмоқда
09:36
Зомин тумани Халқ қабулхонасига янги раҳбар тайинланди
09:35
Жиззахлик журналистлар ва блогерларни онлайн брифингга таклиф этамиз!
09:30
Қаймоқли пломбир тайёрлаш рецепти
08:58
Хитойда фирма ходимлари савдо режасини бажара олмагани учун тирик қуртларни ейишга мажбурланди (видео)
08:55
"Avto 60 oy" иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
08:53
Ходимларини ахлоқсиз сўзлар билан сўккан СEОМ бош врачи ишдан бўшатилди
08:52
Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)
08:51
Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР