» » YouTube барча фойдаланувчиларига яна бир қулайлик ​тақдим этди (видео)

YouTube барча фойдаланувчиларига яна бир қулайлик ​тақдим этди (видео)

Google'га қарашли оммабоп видеохостинг – YouTube ўтган ойда фойдали функция – узун роликларнинг алоҳида қисмларга ажратилишини анонс қилганди. Катта видеоматериаллар бўйлаб навигацияни осонлаштирувчи мазкур имконият энди барча фойдаланувчиларга тақдим этилди.

YouTube сервиси бу ҳақда ўзининг расмий Twitter-аккаунти орқали хабар берди. Шу билан бирга, янгиланган навигация тизимини намойиш этувчи видеолавҳани ҳам улашди:

Энди томошабинлар YouTube'да плейернинг вақт шкаласи бўйлаб жойланган «хатчўп» (закладка)лардан фойдалана оладилар – уларнинг ҳар бирида яхлит роликнинг тегишли қисмидаги контентнинг қисқа тавсифи берилади.

Муаллифлар ўз видеоларини қисмларга бўлишлари мажбурий эмас; агар лавҳа қисмларга ажратилмаган бўлса, видеони олдинга ва орқага суриш 10 сониялик қадамларда амалга оширилади. Агарда муаллиф видеороликни хатчўплар жойлайдиган бўлса, уларнинг сони учтадан кўп, ҳар бирининг давомийлиги эса 10 сониядан ошиқ бўлиши лозим.

YouTube'нинг янги функцияси унинг Android ҳамда iOS платформаларидаги клиентларида ҳам, сервиснинг десктоп талқинида ҳам барчага тақдим этилган.

Манба: Sof.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:03
Саховат ва кўмак – юртдошимга мадад
16:33
Samsung тасодифан Galaxy Note20 Ultra флагманининг дизайнини ошкор қилиб қўйди
16:31
Вадим Абрамов бош жамоани қандай шакллантираётгани ва бошқа қизиқарли мавзулар ҳақида интервью берди
16:30
Ким Чен Ин нима учун Шимолий Кореяда коронавирус йўқлигини изоҳлади
16:24
Жиззахда 2020 йил якунигача ўзини ўзи банд қилганлар сони 13147 тага етиши мумкин
16:22
Ўзини ўзи банд қилиш: тартиб, рағбат, натижа
11:58
Дезинфекцияловчи тоннеллар коронавирусдан ҳимоя қилмайдими?
17:15
Мамлакатимизда ўзини ўзи банд қилган аҳоли қатламига ҳам қатор енгиллик ва имтиёзлар берилди
15:41
Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.
11:20
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...
11:18
Коронавирус: яна бир жиддий ўсиш қайд этилди
11:17
Ўз жонига қасд қилган 18 ёшли қизнинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11:16
Маҳкум қийноқдан вафот этгани инкор қилинди
11:00
Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди
09:15
Вирус блокатор вирусдан ҳимоя қиладими?
09:13
Realme 100 долларлик ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР