» » Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.

Пандемиянинг иккинчи тўлқини бошландими? Жиззахда коронавирусдан зарарланаётган ҳудудлар сони ортиб бормоқда. Улар сони 27 тага етди.

2 ҳафта олдин Жиззах вилояти Республикадаги саноқли “Яшил” ҳудудлардан бири ҳисобланар эди. Афсуски коронавирус билан зарарланиш бугун вилоятимизда кенг қулоч ёзиб бормоқда. Бугун Жиззах шаҳридаги 4 та маҳаллага кириш ва чиқиш тақиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда Жиззах шаҳрида коронавирус билан зарарланган маҳаллалар сони ҳозирда 10 тага етган. Буни ишончли манбаларимиз ҳам тасдиқлашди. Ҳозирда зарарланиш ҳолатлари “Зилол”, “Маданият”, “Бунёдкор”, “Қалия”, “Тошлоқ”, “Кимёгар”, “Обод”, “Сайилжойи”, "Заргарлик", “Сангзор” ва “Боғишамол” МФЙлари ҳудудларида қайд этилган. Лекин ҳозирча шаҳар “Қизил” ҳудуд деб эътироф этилганича йўқ.

Шунингдек, Арнасой туманидаги “Бобур”, “Ғофур Ғулом” МФЙ ва “Ғолиблар” шаҳарчаси, Ғалалорол туманидаги “Молтоб” ҚФЙ,  “Чаёнли” қишлоғи, “Лалмикор”, “Қашқабулоқ” МФЙ ва “Маданият” ҚФЙ, Дўстлик туманидаги “Манас” ҚФЙ, Пахтакор туманидаги “Буюк ипак йўли”, “Боғишамол” ҚФЙ ва “Оқбулоқ” МФЙда, Ш.Рашидов туманининг “Тоқчилик”, “Куёвбоши”, “Жиззахлик” ва “Совунгарлик” МФЙ ҳудудларида Covid-19 билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

Шундай қилиб, коронавирус билан зарарланиш ҳолати 27 тани ташкил этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар айни пайтда ҳукуматимиз томонидан карантин қоидаларининг юмшатилиши бу касалликнинг умуман йўқолди дегани эмас эди. Афсус билан қайд этиш мумкинки вилоятимизнинг турли ҳудудларида ушбу касалликка чалинаётганлар сафи кун сайин ортиб бормоқда.

Бундан келиб чиқадики, саломатлигимизга бефарқ бўлмаган ҳолда оила аъзоларимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз саломатлигига бефарқ бўлмайлик. Айни пайтда тушунган инсонлар тўй ва маракаларга боришдан ўзларини аллақачон тийишган. Бозор ва аҳоли кўп тўпланадиган масканларга ҳам эҳтиёж бўлмаса бормаслик лозим.

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР