» » Бир кунда уч ўлим - эпидемия чўққига чиқдими?

Бир кунда уч ўлим - эпидемия чўққига чиқдими?

5 июль куни давомида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ жиддий салбий ўзгаришлар кузатилган.

Хусусан, кун якунига бориб, мамлакатда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 10 мингдан нафардан ортиб кетган.

Бундан ташқари коронавирус ҳолати расман қайд этилган санадан буён бир кун давомида уч беморнинг вафот этиши кузатилган.

5 июль куни 71, 45 ва 49 яшарли СОВИД-19 беморлари оламдан ўтган. Уларнинг бари Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келган.

Шу кун мобайнида мамлакат бўйлаб жами 312 нафар янги бемор аниқланган. 121 та касалланиш ҳолати аҳоли орасида қайд этилгани айтилмоқда.

6 июль куни эса 67 ёшли яна бир пойтахтлик беморнинг ўлими тўғрисида хабар берилган.

Шу тариқа коронавирус туфайли вафот этган инсонлар сони 35 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 123 тага ортиб, инфекция юқтириб олганларнинг умумий сони 10,143 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтга қадар 6,584 бемор соғайган, шифохоналарда 3,524 бемор даволанмоқда.

Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

Эпидемия ўз чўққисига кўтарилдими?

Qalampir.uz нашри билан суҳбатлашган Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин Мусабоев Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ўзининг чўққисига чиқдими, деган саволга шундай жавоб берган:

"Ҳозирдан бирор нарса дейиш қийин. Аслида карантин ҳамон амалда, лекин фақат ижтимоий масофа сақлаш - бу карантин эмас. Биз ижтимоий масофа бўйича тадбирларни давом эттираётганимизда - уч ҳафта давомида, яъни карантин юмшаганда натижалар кунига 250-300 бўлса, ана шунда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш «пик»ка чиқди, деб айта оламиз.

Мана, охирги ҳафта касалланиш кунига 250-270 атрофида бўлди. Яна икки ҳафта кутишимиз керак. Агар рақамлар ўзгармаса, ана шунда пик, десак бўлади.

Карантин чораларини яна кучайтирсак, яна касалланиш ҳолатлари кунига 40-50 тага тушади. Лекин, бу вақтинча. Карантиндан чиққач, яна касалланиш кўпаяди".

Айрим коронавирус беморлари ўз уйида даволаниши мумкин

5 июлдан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни даволашнинг янги тартиби амалга кирган.

Эндиликда, касаллик аломатларсиз кечаётган, аҳволи енгил бўлган беморлар шифокор тавсиялари асосида ҳамда санитария-гигиена ва парвариш учун талаб этилган шароитлар мавжуд ҳолларда уй шароитида даволаниши мумкин.

Бундан ташқари шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти ҳам жорий этилади.

Республика махсус комиссиясининг 30 июндаги қарорига кўра, коронавирусга чалинган беморлар 3 тоифага (касаллик аломатларсиз ўтаётган беморлар, тана ҳарорати кўтарилаётган беморлар ва коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар) ажратилган эди.

Деярли 17 минг корхона карантинда фаолиятини тўхтатган

Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, карантин чоралари амалда бўлиши даврида республика бўйлаб 16,670 саноат корхонаси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган.

Уларнинг катта қисми қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда озиқ-овқат ва тўқимачилик саноатида фаолият юритувчи корхоналардир.

Корхоналарнинг аксарияти ишчиларга карантин талаблари, маҳсулотга талаб йўқлиги ва хомашё етишмаслиги туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатган.

Вазирликка кўра, 1 июлга қадар корхоналарнинг 16,657 таси (99 фоиздан зиёд) ўз фаолиятини қайта тиклаган, карантин даврида ишдан вақтинча озод этилган 137,84 минг ишчи-ходимнинг 137,5 минг нафари ўз иш жойига қайтган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:57
Тадбиркорнинг ҳисоб китоби аниқ(ми?)
17:55
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш мумкин(ми?)
17:29
Беларусдаги норозиликларда Ғарбнинг "қўли бор"ми?
17:29
Жиззах политехника институтининг талабалар ётоқхонасида 350 ўринли саралаш маркази ташкил этилди (фото)
17:28
Тошкентда кийимсиз, яланғоч юрган жиззахлик йигит қўлга олинди
17:26
Ўзбекистон Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус вакциналарни ўрганяпти
17:24
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 31 747 нафарга етди
13:57
Ҳайдовчилик маданияти бехатар сафар гарови
13:46
Аҳолини иш билан таъминлаш – аниқ режа мавжудми?
09:40
Жиззах вилояти оммавий ахборот воситалари очиқлик ва шаффофликни таъминлай олмоқдами?
12:16
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
11:25
Жиззахда короновирус касаллиги тарқалиши ҳақида аудиоёзувни «Telegram» орқали тарқатган шахсга суд ҳукм ўқиди
10:59
Вилоят мусиқали драма театрида барчага жой етади, хоналар ижарага берилмаган
10:54
Байрут ягона эмас: тарихда юз берган 5 та энг мудхиш портлаш
10:52
АҚШда бешта президентнинг сайланишини олдиндан топган профессор янги башорат қилди
10:50
Грузия НАТОга тўлиқ аъзо бўлишга тайёр
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР