Ўзбекистонда “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” марафон-акцияси ўтказилмоқда

Ўзбекистонда “30 кун ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш” марафон-акцияси ўтказилмоқда

2020 йил 30 июндан 30 июлга қадар барча вилоятларда Республика "Istiqbolli Avlod" ижтимоий ахборот маркази бўлимларида “Одам савдосига қарши ҳамкорликда 30 кун” марафон акцияси ўтказилади. Ушбу кенг кўламли акциянинг мақсади – одам савдоси муаммосига жамият эътиборини жалб қилиш ва бу ёвузликни фақат биргаликдаги сайъи ҳаракатлар билан енгиш мумкин деган ғояни илгари суришдир.

Одам савдоси энг глобал муаммо – махфий бизнеснинг энг фойдали турларидан бири бўлиб, дунёдаги барча мамлакатларни жўнатувчи мамлакат, транзит нуқтаси ёки қабул қилиб олувчи мамлакат сифатида қамраб олгандир. БМТнинг хисоб китобларига кўра, одам савдоси қурбонлари сони йилига 4 миллион кишига етади.

Муаммонинг бундай катта миқёсда бўлишига қармасдан, жамиятнинг ушбу муаммо ҳақидаги хабардорлиги ҳали ҳам паст даражада.Одамларнинг онгида одам савдоси инсониятнинг қадим ўтмишда ёки узоқ мамлакатлар билан боғлиқ, яъни жамият томонидан “шу ерда ва ҳозир” содир этилаяпти деб эмас, балки камдан кам учрайдиган ҳодиса сифатида қабул қилинади.

30 кун мобайнида марафон тадбирлари одам савдосига қарши курашиш, огоҳлантириш, айбдорларни таъқиб этиш, жабрланувчиларга ёрдам бериш нуқтаи назаридан онлайн ва оффлайн шаклда ташкил этилади ва буларнинг барчаси ҳамкорларнинг: давлат органлари, ОАВ, жамоатчилик ташкилотлари, фаол ёшларнинг биргаликдаги сайъи ҳаракати натижасидир. 

Акция марафони 30 июль куни – 2013 йилда БМТ Бош Ассемблеяси томонидан Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган куни барча иштирокчилар ва ҳамкорлар билан биргаликда катта онлайн форумда бирлашадилар ҳамда  Ўзбекистонда мавжуд муаммоларни ҳал этишда, амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларда бирлашишни муҳокама қиладилар.

Марафон Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига қадар тадбирлар эстафетаси шаклида ўтказилади. Республика "Istiqbolli Avlod" ижтимоий ахборот марказининг фаолият олиб борилаётган ҳудудларнинг ҳар бири 3 кун давомида жамоатчилик эътиборида бўлади. Марафон кунларидаги тадбирлар: ҳуқуқшунослар маслаҳат пунктлари, одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорлар билан – ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хокимликлар, маҳалла қўмиталари вакиллари билан давра суҳбатлари, онлайн форумлар ташкил этилади. Ижтимоий тармоқларда фаол ёшлар ва кўнгиллилар томонидан одам савдосига ва зўравонликнинг барча турларига қарши курашиш мавзусида тайёрланган видео лавҳалар тарқатилиб, ёшлар учун онлайн викториналар ўтказилади.

Республика "Istiqbolli Avlod" ижтимоий ахборот маркази Ўзбекистон Республикасида 19 йилдан буён одам савдосига ва бошқа турдаги зўравонликларга қарши курашиш, заиф ҳолатдаги муҳожирларга ёрдам бериш, ёшлар волотёрлигини ривожлантириш соҳасида фаол иш олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотидир. Фаолият ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий ва хорижий жамоат ташкилотларининг ҳамкорлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан доимий ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

            Марафон-акция Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё координацион офиси томонидан амалга оширилаётган “Одам савдосига қарши кураш” USAID минтақавий лойиҳаси томонидан қўллаб қувватланмоқда ҳамда молиялаштирилмоқда.