Ўзбекистон бозорига мутлақо янги мобил алоқа оператори кириб келмоқда

Ўзбекистон бозорига мутлақо янги мобил алоқа оператори кириб келмоқда

Ушбу мобил алоқа оператори бошқалардан фарқ қилади. Компания вакилининг айтишича, бир иловада ростгўй ва шаффоф мобил алоқа оператори, қулай молиявий хизмат ва ҳар бир харид эвазига кэшбэк берувчи онлайн харидлар майдони бирлаштирилади.

Humans халқаро компаниялар гуруҳи молиявий хизматлар, мобил алоқа операторлари хизматлари ҳамда товарлар ва хизматларнинг витриналарини бирлаштирган мобил иловасининг илк кўринишини Ўзбекистонда тақдим этди.

Онлайн тарзда ўтказилган тақдимотда қайд этилишича, эндиликда Ўзбекистон аҳолиси бутун мамлакат бўйлаб Humans ҳамкорларининг хизматлари учун тўловларни амалга оширишлари ва ҳар сафар ўз ҳисобларига кэшбэк олишлари мумкин бўлади.

Humans мобил алоқа оператори ва молиявий хизматининг ишга туширилиши 2020 йил 18 августга режалаштирилмоқда.

«Humans – бу биз. Бизда ҳамма нарса инсоний тарзда амалга оширилган. Биз имконсиз нарсаларнинг имконини яратишга ҳаракат қиламиз, шунинг учун шаффоф уяли алоқа оператори ва қулай молиявий хизматни битта иловада бирлаштирдик.

18 августдан бошлаб Ўзбекистондаги фойдаланувчилар чиройли телефон рақамини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишлари, ўзлари учун керакли тарифни улашлари ёки мутлақо бепул алоқадан фойдаланишлари мумкин. Мамлакатнинг исталган фуқароси бизнинг савдо офисимиздан икки дақиқада банк картасини олиб, пул маблағларини комиссиясиз ўтказиши мумкин.

Ҳар бир ўзбекистонлик бизнинг бонусли дастуримизда иштирок этиши ва Humansнинг ноёб хизматлари учун тўлаши мумкин бўлган бонусларни тўплаши мақсадида HUMANS.uz мобил иловасининг биринчи версиясини уяли алоқа оператори ва банк ишга тушишидан икки ой олдин йўлга қўйдик
», – деди Humans асосчиси Владимир Добрынин.


Бонус дастурида иштирок этиш учун мобил иловани юклаб олиб, UzCard ёки HUMО тўлов тизимининг банк картасини улашнинг ўзи кифоя. Шундан сўнг, Humans ҳисоб рақамига дарҳол 5000 сўм миқдорида бонусни тақдим этади.

«Бу бонусни кўпайтириш мумкин — шунчаки уни дўстингизга ўтказсангиз бўлгани. Дўстингиз HUMANS.uzни ўрнатиб, банк картасини боғлаши билан, Humans дўстингизга ўтказилган суммасини икки баравар оширади ва ҳисоб рақамингизга қайтаради. Бу ҳол ҳар сафар қайтарилади, ўтказма қанча кўп бўлса, бонус ҳам шунча кўпаяди. Дўстлар сони ва бонуслар миқдори чекланмаган.

Йиғилган бонусларни Ўзбекистонда муқобили бўлмаган таклифларга сарфлаш мумкин. Масалан, 500 000 сўмлик бонус учун Телеграмга бир умрлик чексиз кириш ҳуқуқини сотиб олиш мумкин
», дейилади компания хабарида.


Компания ҳақида:
«HUMANS» МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган Humans компаниялар гуруҳига киради. Ушбу гуруҳ молия сектори, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларида технологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган.

Гуруҳнинг ишлайдиган лойиҳалари орасида ишлар ва инсонларни қидириш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HR-tech платформаси мавжуд.

2020 йил июн ойида Humans гуруҳи Ўзбекистонда молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва товарлар ва хизматларнинг витриналарини бирлаштирган молиявий техник иловасининг илк кўринишини тақдим этди.