» » “ДХА аралашгач”

“ДХА аралашгач”

Жиззах шаҳрида яшовчи А.Яссаков алкоголь маҳсулотлари билан савдо қилиш рухсатномаси муддатини узайтириш бўйича қилган мурожаатига белгиланган муддатда жавоб берилмаганидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти порталига мурожаат қилган.

Аниқланишича, А.Яссаков “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси олиш” бўйича 2019 йил 3 июлда  Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган. Лекин, Жиззах шаҳар алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссия томонидан ушбу мурожаат қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиззах шаҳар ҳокимлигига “Қонун ҳужжатлари  бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш” ҳақида тақдимнома киритилди.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармасининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал қилиниб, тадбиркорга алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси тақдим этилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!

Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив