Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Баҳодир Зулфиқоров депутатликка сайланди

Жиззах шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Баҳодир Зулфиқоров депутатликка сайланди

2019 йилнинг 22 декабрь куни Республикамизда муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди. Ушбу сиёсий жараёнда фуқароларимиз фаол иштирок этиб ўзлари муносиб деб ҳисоблаган номзодларга овоз бердилар.

Жиззах шаҳар, Бобур маҳалласидаги 11-Янгиер  сайлов округидан Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашига ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган номзод Зулфиқоров Баҳодир Тулкинджанович сайловчилар ишончини қозониб, депутатликка сайланди. Б.Зулфиқоров айни вақтда Жиззах шаҳар Давлат  хизматлари маркази директори вазифасида ишлаб келмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси Б.Т.Зулфиқоровнинг тизимда ҳамда депутатлик фаолиятида муваффақият тилайди.