» » 2019 йилда давлат хизматлари кўрсатишда масъулиятсизлик қилган ташкилотларга қандай чоралар кўрилди?

2019 йилда давлат хизматлари кўрсатишда масъулиятсизлик қилган ташкилотларга қандай чоралар кўрилди?

Айрим идоралар фуқаролар мурожаатлари доирасида қонунбузарлик содир этишга шу қадар ўрганиб қолганки, гўёки бундай ҳуқуқбузарликнинг сўрови йўқдай. Балки авваллари шундай бўлгандир. Энди эса бу ҳолатга қарши давлат хизматлари агентлигининг муросасиз кураши бошланди. Ҳеч бир фуқаро мурожаати эътибордан четда қолмайди, Қонун бузилдими, жавобгар албатта топилади.

ДХМларга тушаётган махсус хабарлар орқали ДХА Жиззах вилоят бошқармасининг Маъмурий жазо чоралари ишга тушди. Унга кўра, Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими орқали 2019 йилнинг ўзида ўтказилган назорат тадбирлари, шунингдек аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг ташкилотлар кесими бўйича таҳлил қилинганда, жами 6428 та ҳолат аниқланди. Энг катта қонунбузилиш Жиззах вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан содир этилган бўлиб 4175 та, иккинчи ўринни Ер ресурслари ва давлат кадастри идоралари 1029 та билан эгаллаган. 422 та қонун бузилиш билан “Ўзтрансгаз”АК якунлаган.

Кейинги ўринларда, 239 марта маҳаллий ҳокимликлар, қурилиш ва архитектура идоралари 196 та, ижтимоий таъминот идоралари 113 та, ДСЭНМда эса 61 та ҳолат аниқланди.

Қонун бузилдими унинг жазоси албатта берилади. Ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича ваколатли органга 24 та тақдимнома киритилган, 17 нафар шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик қўлланилди, тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб киритилган 146 тани маъмурий баённомалар тузилиб, жаримага тортилди. Бундан ташқари 22 та огоҳномалар юборилган.

Давлат хизматлари марказига келган мурожаатчи ўз вақтида ишини битиряптими демак барча давлат ташкилотлари ўз зиммасидаги масъулиятни сидқидилдан адо этаётганини кўрсатади. Агар унинг акси бўлса жавобгарлик сизни кутмоқда. Зеро, фуқаролар эмас ҳужжатлар ҳаракатланиши лозим.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоатчилик

ва ОАВ билан алоқалар бўлими

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:04
Жиззах шаҳрида янгиланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
17:47
Жиззах вилоят юридик коллежида судьялар ёшлар билан учрашди
16:47
Зафарободда 100 нафар аёлни ишли қиладиган гидропоника усулидаги иссиқхона қурилишига тамал тоши қўйилди
15:36
Энди маҳалла раислари қандай даромад топади? Моддий ёрдам пуллари қисқарадими?
15:34
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?
15:33
Чехиялик машҳур хонанда ўзбекистонлик спортчидан фарзанд кутмоқда (фото)
15:29
Фориш туманида сенатор ва ёшлар учрашуви ўтказилди
15:21
22.02.2020 — Ванга қўрқинчли башоратида бу кун ҳақида нима деган?
15:16
ЙПХ инспекторига қўл кўтарган шахс қамоққа олинди
15:00
"KO'NGIL KO'ZI" яна Жиззахда
10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР