“ДХА аралашгач...”

“ДХА аралашгач...”

2018-2019 йилларда кўплаб фуқаролар учун яшаб турган, лекин ноқонуний қурилган уй-жойи учун мулк ҳуқуқини эътироф этиш акцияси эълон қилиниб, 10 мингдан ортиқ  одам уй-жойини ўз номига расмийлаштириш имконига эга бўлди.

Мирзачўл туманидаги Мустақиллик МФЙ, Фаровон кўчасида яшаб келган Г.Хушвақтова уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда амалий ёрдам беришни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентига қилган мурожаати Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаганлиги маълум бўлди.

- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июлдаги 461-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра жисмоний шахс ёки унинг қонуний вакили ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун иморат жойлашган ҳудуддаги Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилиши кўрсатилган, - дейди ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Бобур Олимжонов. Шу боисдан ушбу мурожаатни кўриб чиқиш натижасида Мирзачўл туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқародан ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиши учун сайёр тартибда ариза олинди.

Ариза кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Мирзачўл туман комиссиясига юборилиб, мурожаат қонун ҳужжатларда белгилан муддатда кўриб чиқилиши таъминланди.