Агентлик директори Жиззах шаҳридаги ДХМ биносида бўлди

Агентлик директори Жиззах шаҳридаги ДХМ биносида бўлди

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш учун Жиззахда бешта марказ янги замонавий, барча қулайликларга эга бинода фуқароларга хизмат кўрсатмоқда: Мирзачўл, Дўстлик, Янгиобод, Зарбдор ва Фориш туманларида. 2019 йилда вилоятнинг 5 та туманида янги бинолар фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида қолган туманларда ҳам янги бинолар қурилиши якунланади. Буларнинг барчаси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бунёд этилмоқда.

Марказлар орқали кўрсатилаётган хизматлар турларининг ортиши марказларга одамлар оқими кўпайишига олиб келмоқда. Шу боисдан янги, замонавий, инновацион, ташриф буюрувчилар учун барча қулайликларни ўзида мужассам этган биноларни барпо этиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда.

 

 

Бугун ДХА директори Халилилло Тўрахўжаев Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказининг янги биносида бўлди. Бинода яратилаётган шароитлар билан танишар экан, айрим жиҳатлар юзасидан ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди. Айни пайтда бинода ДХМдан ташқари Ўзсаноатқурилишбанкнинг филиали, суғурта компаниялари, халқ қабулхонаси, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, болалар майдончаси ва бошқа қулайликлар мужассам этилмоқда.

Бино жорий февраль ойида шаҳар аҳолисига фойдаланиш учун топширилиши режалаштирилган.

ДХА Жиззах вилояти бошқармаси Ахборот хизмати