» » Олис ҳудудлардаги ДХМлар фаолияти: тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинди

Олис ҳудудлардаги ДХМлар фаолияти: тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинди

Пойтахтда “Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида давлат хизматларини кўрсатиш тизими ва Давлат хизматлари марказлари ходимларининг салоҳиятини ошириш” таҳлилий ҳисоботи тақдим этилди. 

Унда Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимлари, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, Латвия элчихонаси вакиллари ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси иштирок этди. 

Мазкур давра суҳбати Адлия вазирлиги, ДХА, ЕИ ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил қилинган бўлиб, унинг асосий мақсади иштирокчиларни ўтказилган тадқиқотнинг асосий натижалари билан таништириш ҳамда энг муҳим хулоса ва таклифларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. 

Шунингдек, бу тадқиқотнинг мақсади – тажриба ҳудудлари саналган Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани, Жиззах вилоятининг Бахмал тумани ва Сирдарё вилоятининг Ховос туманларида аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг жорий ҳолатини тавсифлаш, бундай хизматлар сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг салоҳиятини оширишдир. 

Тадқиқот аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти ҳаётий зарур ҳисобланган ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация хизматлари (сув, газ, электр таъминоти, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, болаларни боғчаларига жойлаш ва бошқалар) билан боғлиқ эканлигини аниқлаб берди. 

Юқорида айтиб ўтилган хизматларни тақдим этишдаги муаммолар ва кечикишлар, асосан, мазкур хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар моддий-техник базасининг  (офис ускуналари, компьютерлар, сканер, алоқа воситалари, Интернетдан фойдаланиш имконияти, махсус транспорт воситаларининг) етарли эмаслиги ва масъул давлат ташкилотлари томонидан тегишли интеграция ишлари амалга оширилмаганлиги билан боғлиқ. 

Давлат хизматларидан фойдаланувчилар ўртасида ўтказилган сўровда давлат хизматларини кўрсатиш марказларининг иш тартиби  (5 баллик тизимда 4,72 балл), зарур бўлган ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш (5 баллик тизимда 4,7 балл) ва ДХМ ходимларига мурожаат қилишда улардан олинадиган жавобнинг сифати ва тўлақонли эканлиги (5 баллик тизимда 4,7 балл) анча юқори баҳоланди. 

Маҳаллаларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатдики, одамлар ҳамма жойда ҳам кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмас эканлар. Шунингдек, чекка ҳудудлардаги фуқаролар, ўзи яшаётган жойларда ДХМ сайёр хизматларининг келиши ҳақида ахборот берувчи самарали восита мавжуд эмаслигини таъкидладилар. Сўров иштирокчиларининг кўпчилиги шу мақсадда SMS-хабарномани йўлга қўйишни тавсия этдилар. 

Фойдаланувчилар учун янада қулай шароитлар яратиш, жумладан ДХМ орқали тақдим этилиши мумкин бўлган қўшимча хизматлар сифатида ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, автомобил давлат рақамларини бериш, ДХМ қошида филиаллар ёки мини-банклар очиш, нотариал хизматлар кўрсатиш, ДХМ ходимлари сонини ошириш ва бошқа шу кабиларни жорий қилиш бўйича таклифлар берилди. 

Давра суҳбати давомида вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва илмий марказлардан таклиф қилинган мутахассислар кўрсатилаётган давлат хизматларини батафсил ўрганишга, шу жумладан, уларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш учун тўлиқ функционал таҳлил ўтказишга эътиборни қаратишни таклиф қилдилар. 

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар давлат хизматларининг сифатини оширишга қаратилган тегишли чораларни кўриш учун давлат идораларининг масъул вакилларига етказилди.

Манба: davxizmat.uz

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР