Аёллар доим эъзозда!

Аёллар доим эъзозда!

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг нафақат кундалик турмушда, жамиятимизда ҳам мавқеи, нуфузи ошиб бормоқда. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ДХА Жиззах вилоят бошқармасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқармада фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди. Унда сўз олган бошқарма бошлиғи Бобур Умурзоқов жамиятда аёлларнинг мавқеини улуғлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб, уларни хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди.

 

 

 

Шундан сўнг бошқарма жамоаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва гуллар ҳамкасб аёлларга тақдим этилди.

Мунис аёллар байрамингиз муборак бўлсин!

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси