» » Коронавирус: Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан хизматлардан фойдаланиш мумкинми?

Коронавирус: Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан хизматлардан фойдаланиш мумкинми?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакатимиз ҳудудида беморлар ёки касалликка шубҳа қилинган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва мамлакат бўйлаб касаллик тарқалишини олдини олиш, шунингдек, мажлисда кўрилган бошқа масалалар юзасидан республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарор билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.

Шунингдек, 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади. Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади. 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

Тиббий ҳимоя воситалари, хусусан, ниқобларнинг танқислигини сунъий вужудга келтириб, нархини оширган “тадбиркор”ларга қатъий чоралар кўрилади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган юртдошларимизни уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилади.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади.

Давлат хизматлари марказлари ҳам аҳоли энг кўп тўпланадиган масканлардан бири ҳисобланади. Коронавирус юқтириб олиш эҳтимоли мавжуд бўлган айни пайтларда давлат хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан ҳам давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятингиз борлигидан хабардормисиз? Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтган ҳолда онлайн тарзда ва масофадан туриб хизматлардан фойдаланишингиз мумкин. Жиззах вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари ходимлари масофадан турган ҳолда сизга хизмат кўрсатишга тайёрдирлар. Бу нафақат ўзингизни балки, оилангиз ва яқинларингиз саломатлиги учун хавфсиз ҳисобланади.

Айни пайтда порталнинг  мобиль иловаси ҳам яратилди (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.global.mygov) ва ишга туширилди. Шунингдек, My.gov.uz домени орқали интернетга уланиб, давлат хизматларидан фойдаланиш имкони ҳам яратилган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг фикрига кўра, ижтимоий масофаланиш (social distancing) — коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг муҳим чора. Ижтимоий масофаланиш нима ва унга қандай риоя қилиш керак?

Дунё мамлакатлари коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида аҳолининг ўзаро яқин масофада бўлишларини олдини олиш чораларини кўришмоқда. Бу чора «ижтимоий масофаланиш» деб номланган. 

Ижтимоий масофаланиш нима?

Оддий қилиб айтганда, бу одамлар орасидаги тактиль алоқаларни чеклаш, улар ўртасидаги масофани 2 метр атрофида сақлашдир. Бундан ташқари, жамоат транспортларидан фойдаланмаслик, уйдан туриб ишлаш, оммавий тадбирлар ва одамлар кўп йиғиладиган жойларга бормаслик — буларнинг барчаси ижтимоий масофаланишга киради.

Иложи борича, барчамиз шифокорлар тавсия этаётганидек ижтимоий масофаланишга риоя қилишимиз керак. Ушбу вирус асосан ёши катталарга хавфли бўлиши мумкин, лекин ёшлар тўлақонли бундан ҳоли дегани эмас. Вируснинг кам аломатларини кўрсатаётган кишилар ҳам уни бошқаларга юқтириши мумкин. Ҳаттоки инфекциянинг бошланиш даврида, яъни киши ўзининг касаллигини англашидан ҳам олдин бошқаларни зарарлантириши мумкин. Шунинг учун инфекция тарқалишининг давом этишига сабабчи бўлишнинг олдини олиш, ўзининг катта ёшдаги ёки инфекцияни юқтириш хатари катта бўлган қариндошларини асраш мақсадида ижтимоий масофаланиш муҳим. Бундан ташқари, инфекция билан зарарланган одамлар сонининг кўпайиши пандемия тарқалишини оширади.  

Мутахассислар айниқса ёшларнинг ижтимоий масофланишга риоя қилишлари қийинлигини тушунишади, лекин учрашувлар ва гуруҳдаги одамлар сонини камайтириш ҳам вазиятнинг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

Уйни тарк этишим мумкинми?

Албатта. Мутахассислар бу борасида якдил. Тоза ҳавога чиқиб жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш мумкин — велосипед ҳайдаш, сайр қилиш ва бошқалар. Асосий мақсад уйда ўтириш эмас, балки бошқалар билан яқин алоқани чеклаш.

Зарур нарсаларни харид қилиш ёки дорихонага бориш учун уйдан чиқишингиз керак бўлиши мумкин. Оддий қоидаларга риоя қилиб, ўзингиз ва бошқаларни вирусдан асрашингиз мумкин.

Уйни тарк этганингизда, тегишингиз мумкин бўлган юзаларни артинг, қўлларингизни алкоголли санитайзер билан тозаланг ва юзингизга қўлингизни теккизманг. Энг асосийси, қўлингизни тез-тез совунлаб ювиб туринг, айниқса кўчадан қайтганингизда, овқатланишдан олдин ёки ёши катталар ва кичиклар билан мулоқот қилишдан олдин.

Супермаркетга борсам бўладими?

Ҳа. Лекин қатновни камайтириш учун бир вақтнинг ўзида иложи борича кўпроқ маҳсулот харид қилишга ҳаракат қилинг ва камроқ одамлар бўладиган вақтда супермаркетга боринг.

Саломатлигимиз ўз қўлимизда. Шундай экан айтилаётган тавсияларга қатъий риоя қилиш орқали ижтимоий хавфли хасталикларга йўлиқмаймиз.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР