» » Туғилиш ҳолатини муддати ўтиб қайд этишлар камаймоқда

Туғилиш ҳолатини муддати ўтиб қайд этишлар камаймоқда

ФҲДЁ органларида қайд этиладиган туғилиш, никоҳ тузиш, уни бекор қилиш, оталикни белгилаш, исм ўзгартириш каби воқеалар ҳар бир инсон учун ўта муҳим аҳамиятга эга ҳолатдир.

Ўтган йиллар давомида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўйича давлат хизматларини жойларга чиқиб кўрсатишнинг кенг ва тизимли амалиёти йўқлиги, аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданияти даражасининг етарли эмаслиги туғилган болаларнинг туғилиш ҳолатининг тегишли қайд этилмасдан қолиш каби ҳолатлар кўп бора кузатилган. Бундай ҳолатлар эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгилаб қўйилган болаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини амалга оширишга, жумладан бепул тиббий ёрдам ва таълим олишига таъсир ўтказиб келгани сир эмас.

2018 йил 12 июнда “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори тасдиқланди. Фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари ўз вақтида қайд этилишини таъминлаш учун Давлат хизматлари агентлиги ташаббус билан чиқди. 2018 йил июль ойидан 2019 йил июль ойига қадар Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ бўлимлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда “Ҳеч бир бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас” шиори остида умумдавлат ижтимоий акцияси ўтказилди.

Мазкур акция доирасида ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқиб, фуқароларга нисбатан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари қайд этганлик ёки этмаганлик ҳолатини уйма-уй юрган ҳолда тўлиқ хатловдан ўтказилганлиги натижасида 15 мингга яқин болалар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлди.

Ўтказилган ижтимоий акциялар, турли кўринишдаги ҳуқуқий тушунтиришлар ва оммавий тарғиботлар натижасида бугунги кунга қадар, тўғилганлик ҳолатини қайд этишда муддатдан ўтиб кетиш ҳолатлари камайганини кузатишимиз мумкин. 2019 йилда Қашқадарё вилоятида 2609 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларининг муддати ўтказилиб қайд этилган. Ҳудди шу кўрсаткич 2018 йилда 3407 тани ташкил этган. Вилоят миқиёсида муддати ўтказилиб қайд этилган туғилишлар 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 76,5 фоизга камайган.

ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий инновацион ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши, қоғоз ҳужжатлар айланмасини камайтириштирилиши, идоралараро электрон ҳамкорликнинг йўлга қўйишнатижасида туғилиш ва ўлимни сўзсиз ва ўз вақтида қайд қилишга эришилмоқда.

Масалан, Қашқадарё вилоятида 2020 йилнинг I чораги давомида жами 19 280 та туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилган.Шундан 524 таси муддати ўтказилиб қайд этилган. Уларнинг 88 таси туғруқхонадан ташқари жойларда ва 2 таси хорижий (МДҲ) давлатларда туғилган болалар бўлиб, 17 таси суднинг ҳал қилув қарори асосида, 4 таси васийлик ва ҳомийлик органининг аризалари асосида расмийлаштирилган.

Ҳолбуки, 2019 йилнинг шу даврида 18149 та тўғилганлик ҳақидаги далолатномалар қайд этилиб, шундан 852 таси муддати ўтиб қайд этилган.

Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ФҲДЁ органлари томонидан 2018 – 2019 йиллар ва 2020 йилнинг I чораги давомида муддати ўтиб қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари ўрганиб таҳлил қилинди.

Умумлаштириш ва таҳлил этилаётган йилларда ФҲДЁ органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтказиб қайд этилганлигининг сабаблари ўрганилди. 69 % фоиз ҳолатларда ота-онанинг эътиборсизлиги ёки масъулиятсизлиги сабабли, 7,47 фоизида эса туғилишни қайд этиш учун ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги, 4,5 фоиз ҳолатда эса ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, паспорти йўқлиги ёки амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари муддати ўтиб қайд этилган.

Оила кодексининг 205-моддасига мувофиқ болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойидаги ёки
ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. Бироқ, белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмаслиги белгиланган.

Шунингдек, “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785 Қарорининг 8 – бандига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ФҲДЁ органлари билан тўғилиш ва ўлимни тўғрисида электрон маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш, ҳамда ушбу ҳолатларга ягона унификацияланган электрон маълумотнома бериш тартибини жорий этиш белгиланган.

Шу билан бирга, белгиланган тартиб қоидаларга асосан, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб барча тўғилганлик ва ўлим тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида электрон тизимга киритиш барча тиббиёт бирлашмалари олдига қўйилган муҳим вазифалардан. Ҳар бир ҳолатни ўз вақтида автоматлаштирилган ахборот тизимга киритиб борилиши оқибатида, фуқаролик ҳолатларини қайд этиш тизимини ривожланишига, маълумотлар излашда ва тақдим этишда, статистик таҳлил юритишда ва энг асосийси давлат раҳбари томонидан илгари сўрилган таклифлардан бири – композит давлат хизматларини йўлгна қўйишда асос бўлиб хизмат қилади.

Композит хизматлар – фуқаро бола туғилиши муносабати билан ФҲДЁ органларига мурожаат этган вақтида бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома олиши, ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиши, болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиши, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиши, поликлиникага рўйхатга қўйиши ва болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби хизматлар, талабгорнинг истагига қараб, электрон равишда бир вақтда амалга оширилади.

Бу эса ўз навбатида, фуқароларни вақтини давлат идораларида турли хужжатлар тўлдириб, навбатларда туришини олдини олади, хизматлар сифатини ҳамда тезкорлигини оширади.

 

Насиба Умарова - ДХА Қашқадарё вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР