» » Жиззахда 77 фоиздан ортиқ ФҲДЁ ҳужжатлари электрон кўринишга ўтказилди

Жиззахда 77 фоиздан ортиқ ФҲДЁ ҳужжатлари электрон кўринишга ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938 сонли фармони билан 2020 йил 1 апрелдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.

Бунга асосий сабаб, ФҲДЁ бўлимларининг фаолиятини тўғри ташкил этиш ва назорат қилинишини таъминлаш. 

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги мазкур соҳани яхшилаш учун бир неча йўналишдаги ишларга қўл урмоқда. 

Албатта, бугун барча соҳалар дунёдаги трендлар билан ҳамнафас бўлиши учун авваламбор рақамлаштириш ишларини амалга ошириши керак. ФҲДЁ соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Аслида ДХА томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини рақамли кўринишга ўтказиш бўйича ишлар анча олдин бошлаб қўйилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сонли “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими яратилди. Ҳозирда уни юритиш ва ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказиш ҳамда ягона электрон ФҲДЁ архив фондини шакллантириш жараёни кетмоқда. Бу жараён 2022 йилнинг 1 январга қадар давом этади.

Ҳозирда ФҲДЁ органлари архивида жами 1 млн. 910 минг дона далолатнома ёзувлари мавжуд. 2020 йил 20 июнига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” базасига жами 1.475.556 дона (яъни, 77 %дан ортиқ) далолатнома ёзувлари киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди.

Бунинг учун ҳар бир ҳудудда архивариус штати ташкил этилди, энг замонавий ускуналар олиб келиниб, махсус ахборот тизими ишга туширилди. Ҳозирда Арнасой, Зарбдор, Зафаробод, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида рақамлаштириш ишлари якунига етди.

Шунингдек, Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинди. Улар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилди.

Бугунги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган 13 та  ФҲДЁ бўлимлари ДХА тизимига ўтгандан бошлаб, яъни 1 апрелдан 1 июнга қадар 5.832 та туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган бўлса, 802 та ҳолатда  ўлим далолалатнома ёзувлари қайд этилган. Шунингдек, 2 ой давомида 302 та никоҳ ҳамда 96 та никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувлари расмийлаштирилган.

Ҳозирда ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловларни амалга оширишда автоматлаштирилган «Биллинг» тизими жорий этилди. Мазкур тизим маблағлар фақатгина расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушиб, ортиқча тўловларни олдини олишга хизмат қилади, яъни, пул тушумлари билан боғлиқ манипуляцияларни олдини олиб, шаффофликни таъминлайди. 

Албатта, молиявий рағбатлантириш ходимларнинг ўз хизмат вазифаларига виждонан ва сидқидилдан ёндашишларига туртки бўлади деган фикрдамиз. Шу боис, ФҲДЁ органлари ходимларининг меҳнатига адолатли ҳақ тўлаш чоралари кўрилмоқда. 

Давлат хизматлари агентлиги аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда туғилиш билан боғлиқ бўлган давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бунда, туғруқхонадан бола туғилганлиги тўғрисида маълумотнома бериш, ФҲДЁ бўлимида бола туғилганлигини қайд қилиш, болани отаси ёки онасининг доимий яшаш манзилига рўйхатга қўйиш, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш, поликлиникага рўйхатга қўйиш ва болани мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш каби ҳаракатлар электрон равишда бир вақтда амалга оширилади.

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун биргина ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишнинг ўзи кифоя.

Мазкур давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш тартибининг жорий этилиши фуқароларнинг ортиқча ҳужжат тўплашларига, давлат идоралари ўртасида сарсон бўлиб, эшикма-эшик сарғайиб юришларига барҳам беради.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:45
Жиззах шаҳрида ўзини ўзи банд қилганлар сони 100 нафардан ошди
17:24
Президент суд-ҳуқуқ ислоҳотларини қандай амалга ошириш лозимлигини баён қилди
15:20
Зоминда юзига ниқоб тақиб, қўлига пичоқ тутган келин эридан қасд олмоқчи бўлди
14:37
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
14:27
Қоҳира ва Дамашқдаги ўзбек маҳаллалари
10:24
Суд журналист Прокопьевани терроризмни оқлаш ва тарғиб қилишда айбдор деб топди
10:22
Бориш мумкин бўлмаган 6 та хатарли жой ҳақида биласизми?
10:19
Икки ой ичида салкам 40 минг киши Тошкент шаҳрида доимий пропискали бўлган
10:17
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
10:16
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
10:12
Икки ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди. Жиззахда 22 нафар бемор тузалди
10:10
Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?
18:36
Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори
17:58
PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?
17:33
ИИВ огоҳлантиради: Telegram’да тарқалаётган вирусли дастурдан эҳтиёт бўлинг!
17:15
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари Сovid-19 текширувидан ўтказилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР