» » Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?

Ўзбекистонда чет эл фуқароси билан никоҳни бекор қилиш давлат божи миқдори қанчалигини биласизми?

 2020 йил 6 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига асосан, давлат божи бу – юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Ушбу Қонунга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролари билан никоҳларини, шунингдек чет эллик фуқароларнинг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан ҳамда белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки ақлий заифлик ёки руҳий касаллик туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан ёки жинояти учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳини бекор қилишни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ундирилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу Қонун билан ФҲДЁ соҳасига оид бир нечта ҳаракатлар учун белгиланган давлат божи миқдорлари ўзгарди.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан никоҳларини, шунингдек чет эллик фуқароларнинг ўзаро никоҳларини рўйхатдан ўтказганлик учун аввал 50 АҚШ доллари миқдорида давлат божи тўланган бўлса, эндиликда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Қўйидаги давлат божидаги айрим ўзгартиришлар келтирилган:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллик фуқаролар билан никоҳини бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш учун:

  • Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларнинг ўзаро келишувига кўра - БҲМнинг 4 баравари (аввал 100 АҚШ доллари)
  • Суднинг қарори асосида, агар эр-хотинлардан иккаласи ҳам биринчи никоҳда бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) БҲМнинг 5 баравари (аввал 120 АҚШ доллари миқдорида)
  • Суднинг қарори асосида, агар эр-хотинлардан бири қайта турмуш қурган бўлса (биттасидан ёки ҳар иккаласидан) - БҲМнинг 6 баравари (аввал 150 АҚШ доллари миқдорида)
  • Белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки руҳий касаллик ёки ақлий заифлик туфайли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар билан ёки жиноятлари учун камида уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар билан - БҲМнинг 40 фоизи (аввал 1ғ АҚШ доллари миқдорида) давлат божлари ундирилади.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 12 – моддасида давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтириб ўтилган, яъни :

1) халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

2) жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

3) жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

4) жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

5) табиий офатлар натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Дилноза Сайдкулова - ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси

 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР