» » Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Болани боғчага жойлаштиришда «льготниклар» камаяди

Илгари ижтимоий тармоқларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштиришда бир қатор имтиёзи мавжуд шахсларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар юзасидан анча норозиликлар учрар эди. Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижалари ҳам бундан далолат беради.

Кўп маротаба таъкидланганидек, ДХА аҳоли дардини тинглайди ва уларни қийнаб келган муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилади. Навбатдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам айнан шунга қаратилган.

Демак, муҳокамага қўйилган лойиҳада болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида мавжуд имтиёзлар қисқартирилмоқда.

Эндиликда фақатгина икки турдаги имтиёзлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари ҳамда етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қолдирилмоқда.

Шунингдек, фақатгина боланинг ота-онаси эмас, балки яқин қариндошларига ҳам йўлланма олиш имконияти яратилмоқда. Мисол учун, аввал, боланинг бобо ва бувилари неваралари учун ариза юбориши мумкин эмас эди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ахборот тизимини такомиллаштириш ва уни Мактабгача таълим вазирлигининг расмий веб-сайти билан интеграция қилиш орқали боғчалардаги тарбияланувчилар ва бўш ўринлар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш, навбатларни шакллантириш ва уларнинг электрон ҳисобини олиб бориш, йўлланма ва хабарномалар бериш имкониятини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнининг актуаллаштирилганлиги ҳамда муассасалардаги бўш жойларнинг электрон ҳисобини юритиш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун электрон навбатни шакллантириш, болаларни муассасаларга қабул қилиш учун йўлланмаларни расмийлаштириш мактабгача таълим ахборот тизими томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилганлиги сабабли тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан ортиқча харажатларни талаб этмайди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:19
Инфографика: Зарбдорликлар ярим йилда 6.609 та давлат хизматидан фойдаланди
14:45
Жиззахда 2 яшар ўғлини ҳашаротларни ўлдирувчи восита билан заҳарлаб келган эркак қўлга олинди
14:41
Тадбиркорнинг солиқ қарзи фоизсиз кечиктириб тўланадиган бўлди
12:23
Давлатдан пул «шилиш» давом этмоқда — Наманганда 173 млн, Тошкентда 36 млн
12:09
ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев жамоа билан илк мулоқотини видеоконференцалоқа шаклида ўтказди.
10:25
Совуқ қурол олиб юрганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда
10:02
Хитой яна суверен Тожикистон ҳудудига «кўз олайтириш»ни бошлади
09:58
Бош прокуратура Хоразмда қамоққа олинган Миллий гвардия ходими бўйича расмий баёнот берди
09:56
Ўзбекистонда «тонировка»ни бепул қилиш таклиф қилинди
09:54
Коронавирусга чалинганда сувни иссиқ ҳолда ичиш керакми ёки илиқ ҳолатда?
09:51
Хитойда вабо тарқалди — бир инсон вафот этган
09:49
Европа лигаси: 1/4 финалдаги барча жуфтликлар аниқланди
09:47
Сувга чўккан смартфонни қандай қутқариш мумкин?
09:46
Бош прокурор оиласида оғир жудолик
18:28
Инвесторлар ҳуқуқларини иқтисодий судларда ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилди
18:25
Онгли муносабат - коррупцияга қарши курашда ишончли қурол
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР