» » Карантин даврида давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

Карантин даврида давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

Хотиржамлик инсонга аввало муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ортидан келади. Муаммони бартараф этиш учун инсонга озроқ ҳафсала ва иштиёқнинг ўзи етарли. Айни карантин вақтида вазият оғирлигини инобатга олган фуқаролар муаммолари бўлсада ўзлари ва яқинларини қўйингки, атрофдагиларни хавфсизлигини ўйлаган холда уйда қолганлар.

Жамшид Бозоровнинг ҳам талайгина ўз ечимини кутаётган муаммолари бор эди. Электрон рақамли имзо, СТИР олиш, газ таъминоти шартномасини тузиш каби масалаларни ҳал этиш учун давлат хизматлари марказига бориши керак эди. Дўстлик туман ДХМ биносига бориш учун эса анча йўл босиши талаб этилади. Қолаверса, карантин қоидалари кучайгани боис транспорт қатнови чекланган. Давлат хизматини мустақил тарзда олиш учун my.gov.uz порталига мурожаат этди. Соддалаштирилган тартибда ишлаб чиқилган ўз-ўзига хизмат портали Жамшиднинг ишини бир мунча енгиллаштирди. Энди у марказга келиши шарт эмас. Мустақил тарзда давлат хизматини бемалол ола олади. Қолаверса, қўни-қўшниларга ҳам ўргатмоқда.

Бугунгача туманда онлайн тарзда давлат хизматларидан 168 нафар фуқаро фойдаланган. Бу кўрсаткич жорий йилнинг якунига қадар янада кўпайиши мумкин. Марказга ташриф буюрганлар сони 12 минг 531 нафар.

Дўстлик туманида 65 минг 600 киши истиқомат қилади. 70% аҳолининг асосий машғулоти пахта-ғаллачилик, чорвачилик, боғдорчиликка ихтисослашган. Бундан кўринадики туманда кичик бизнес вакиллари, фермер хўжаликлари сони кўп. Туман давлат хизматлари марказига жорий йилнинг 6 ойи давомида 12 699 та мурожаат келиб тушган. 405 та ариза тадбиркорлик фаолиятига оид. Шундан:

- Юридик тадбиркорлик субъектлари 170 та

- Жисмоний тадбиркорлик субъектлари 235 та

Бу кўрсаткичларни таҳлил қиладиган бўлсак жорий йилда давлат рўйхатидан ўтган субъектлар қуйидагича:

  • Оилавий корхоналар- 11 та
  • Фермер хўжаликлар- 41 та
  • Дехқон хўжаликлар- 11 та
  • Якка тартибдаги тадбиркорлар- 172 та
  • Ҳунармандчилик фаолияти- 51 та

Эндиликда ЭРИ олиш учун марказга келиш шарт эмас. Бу хизматни ҳам онлайн тарзда олиш мумкин. Барча хизматлардан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо калитини олганлар туманда 1 108 та, уй-ҳужжатлари яъни кадастр билан боғлиқ хизмат бўйича эса 377 та, 732 та мурожаат Пенсия ва нафақалар миқдори тўғрисидаги маълумотнома билан боғлиқ бўлган бўлса  701 та ариза фуқароларга фарзанд туғилганда тўланадиган бир маротабалик нафақа пулини олиш хизматидир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ошиб боряпти. Энг қувонарлиси шундаки фуқароларнинг мустақил тарзда ЯИДХПдан фойдаланиши уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш билан бир қаторда давлат хизматини тез, қулай, шаффоф тарзда олишини таъминлайди. 

 

Шокир Товбаев- Дўстлик туман ДХМ директори

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:50
Каниза уч маротаба турмушга чиқиб, ажрашганми? (видео)
10:46
Коронавирусга қарши вакцина учун навбатда биринчи бўлиб турган давлатлар маълум қилинди
09:46
«Пирамидаларни ўзга сайёраликлар қурган» – Илон Маскнинг твити муҳокамаларга сабаб бўлди
09:45
Йўлак тўла мурдалар видеоси Ўзбекистонда олингани тасдиқланди. Аммо...
09:44
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
13:11
Самолётни тўхтатган ошиқ
12:48
Россиядаги ғаройиб солиқлар ҳақида
12:43
Кўнгиллиларда синалган рус вакцинаси коронавирусга қарши 100% иммунитет шакллантирди - ТАСС
12:40
«Одноклассники»да ўзини аёл сифатида таништирган самарқандлик эркак ушланди
12:38
Қандай ҳолларда ЙПХ ходими ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиши мумкин?
12:35
Вирусдан вафот этган майит нега яқинларига берилмаяпти?​​​​​​​
12:31
Бу сафар Самарқанд вилояти касалланиш бўйича Тошкентни ортда қолдирди
12:29
Жанубий Кореяда минглаб вакилларига коронавирусни юқтирган диний секта етакчиси ҳибсга олинди
12:27
Олимлар банан баргидан автомобиль ишлаб чиқаришни таклиф қилишмоқда
12:50
Моддий ёрдам ололмаган эҳтиёжманд оилалар кимга мурожаат қилиши керак?
12:15
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхати
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР