DataLife Engine > ДХА янгиликлари > ДХА тизимида спорт: Меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун

ДХА тизимида спорт: Меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун

Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади.  

Спорт билан шуғулланишдан фойда психологик саломатликда намоён бўлади, ўртамиёна жисмоний юкламалар зарарли одатларни тарк этишга, характерни чиниқтиришга, уйқусизликдан, стресс ва ҳаттоки депрессиядан халос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек у руҳий кучни, чидамлиликни ва натижага йўналганликни чиниқтиришга ўргатади. Яъни спорт зали ташқарисида ҳам қобилиятларимизга ижобий таъсир кўрсатади. 

Соғ жамоада – соғлом корпоратив кайфият

ДХА Жиззах вилоят бошқармасида 2020 йилдан бу ҳафталик анъанага айланди. Жамоа энг оддий нарсаларга ҳам эътибор қаратмоқда.  Ходимларни яхши ишлашга ундаш мақсадида спорт мусобақалари ва жисмоний машғулотлар ташкил этиляпти. Бизнинг кунларимизда спорт билан шуғулланиш оммавий ва қулайлиги билан аҳимиятлидир. Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш анча долзарб – бу ходимларнинг аҳволи ва кайфияти чоғлиги, демак, уларнинг иш жойидаги юқори самарадорлик гарови. 

Жамоада спортга эътибор натижасида кадрлар учун кунларнинг самарали ўтишини белгилаб бермоқда. Бугунги келиб ривожланаётган янги тизимларда ишга кираётган номзодлар кўпинча қўядиган талаблар бу ижтимоий ҳимоя, қўшимча таълим олиш имконияти, жисмоний саломатлик тўғрисида қайғуриш. Шундай экан иш жойларида спортни ривожлантириш ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ташкилот имижини яхшилайди, агар ташкилотда спортни қўллаб-қувватлашса, демак, вақт билан ҳамқадам бўлишни хоҳлашади. 

- Ходимлар иштирокида турли хил мусобақаларни ташкил қилиш режалаштирилмоқда, - дейди бошқарма кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Рамазонов. - Бу мусобақалар қандай турда бўлишининг аҳамияти йўқ, барибир уларнинг барчаси жамоа кайфиятини  шакллантириш ва мустаҳкамлаш ҳамда жамоада ички муҳитни яхшилаш учун фойдали. Режага кўра вилоят миқёсида ДХМ ходимларини ҳам жалб этган ҳолда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан турнир ташкил этиш режага киритилган.  

Тадқиқотларга кўра, ишдан ташқари вақтда жамоа олдида унга янги қирралари очилиши учун имконият беришлари ходимларни қувонтиради. Шунингдек спорт тадбирлари мобайнида жамоа иштирокчиларининг барча босқичларда ўзаро ҳаракат қилиш кўникмалари шаклланади ҳамда янги ходимлар иш жойига тезроқ мослашишларига ёрдам беради. 

Агар бўлимдаги иш мунтазам ҳамкорликни талаб қилса, жамоавий спорт турларидаги мусобақалар фойдали бўлади. Энг оммавий жамоавий спорт турларидан бири футболдир, энг асосийси, иштирокчилар етарли бўлса бас. 

Бироқ футбол кўпроқ эркаклар учун қизиқарли. Аёлларни эътиборсиз қолдирмаслик учун тренер ёллаб, махсус тана аъзоларини чиниқтиришга мўлжалланган жисмоний машқлар ёки стол тенниси бўйича ҳам мусобақа уюштириш йўлга қўйилди. Унда ёши ва жинсидан қатъи назар барча иштирок этиши мумкин. 

Спорт корпоратив тадбирлари вақтичоғлик, ўзаро ёрдам, шижоат муҳити  билан ёдда қолади. Ходимлар ўртасидаги турнирлар ҳам иш ва малака ошириш учун фойдали. Фақат корпоратив мусобақаларда бутун ходимлар жамоасининг жамоавий малакаси ошади.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0



Вернуться назад