Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

FОРБОБО ЗИЁРАТГОҲИ

Cана : 06-01-2018   /   Диққатга сазовор жойлар, Қадамжолар   /   кўрилди: 829

Зомин туманининг Култепа қишлоғида жойлашган "Fорбобо” зиёратгоҳи илм аҳлини ўзига чорлаётган тарихий маскандир. Кираверишда ғор иккига айрилган бўлиб, чап томондан 5 метрлар атрофидаги қия йўлак бўйлаб диаметри 1 метрлар атрофида туйнук мавжуд. Туйнукдан ўтгандан кейин, кенглиги 12 метр , баланлиги 2,5 метр атрофида бўлган хонақоҳ бор. Хонақоҳнинг қибла томонида ва шарқ томонида иккитадан тўртта шам қўювчи махсус мослама мавжуд. Ҳона деворлари шувоқ қилинган. Ушбу хона чиллахона вазифасини бажарган. Буюк тариқат пешвоси Аҳмад Яссавийнинг "Яссавия” тариқати йўли бўйича зикр қилинган, 40 кун давомида чилла сақлаб таомдан, нафсдан сақланган.

Чиллахонага киришда рўпарада диаметри 60-70 см.ли туйнук бор. Бу туйнук орқали яна бир хонага ўтилади. Хонанинг кенглиги 12-14 метрлар атрофида. Тепа қисмида очиқ туйнук бор, туйнук катта бўлиб, ёруғлик тушиб туради. Бу хонанинг баландлиги 4 метр атрофида. Чилла сақлаган киши 40 кун қоронғуликдан сўнг, бу хонадан ёруғликка мослашиш воситасида фойдаланган, деган хулосага келинди. Ушбу хонақоҳларга дарвишлар келиб, у ерда тунаб, зикр солиб кетган. Fордан муқаддас динимизга қаршиликлар пайтида масжид сифатида ҳам фойдаланишган.

Қишлоқнинг кекса ёшли зиёлиси Раҳмон бобо Эшқуловдан "Fорбобо зиёратгоҳи” ҳақида маълумот сўралганда, ота-боболаридан оғиздан оғизга кўчиб келган бир ривоятни сўзлаб бердилар: Эмишки, қадимда "Fорбобо зиёратгоҳи” жойлашган ҳудудда болалар қўй боқиб ўйнаб юрар экан. Кунларнинг бирида бир дарвешсифат инсон (Ҳазрати эшон Халифа Абдулкарим Домулло Барот) келиб, ҳассасини ерга уриб, ер тепиниб бақира бошлайди. Ҳайратга тушган болалар ундан нима бўлаётганини сўрайди. Қишлоқ аҳолиси кетмон олиб чиқиб бергач, Дарвеш ерни ковлайди ва қарашсаки ғор мавжуд бўлади.

Қишлоқдаги инсонлар дарвеш (Ҳазрати эшон Халифа Абдулкарим Домулло Барот) билан яқиндан танишса, у киши Исфарадан келаётганини, унга пири томонидан буюрилганини, яъники, отда йўл юриб, от тўхтаган жойда ғор мавжудлиги ва шу жойда қолиб илмни, динни кенг ёйиши кераклиги аён бўлганини айтади. Ушбу воқеалардан сўнг дарвеш қишлоққа оиласи билан кўчиб келиб жойлашади ва маҳаллий аҳолига хат-савод ўргатиб, муқаддас динимизни тарғиб қилади. Турли касалликлар билан касалланган инсонларнинг дардини даволайди. Қишлоқ аҳолисининг дарвешга нисбатан ихлоси ортиб боради.

Кунларнинг бирида бу зот ғорга кириб кетади ва кечгача дараги бўлмайди. Орадан бир кун, икки кун ўтади, дарак бўлмайди. Халқ орасида "Девона эшон” номи билан аталадиган дарвешнинг аёли ғор бошига келиб оҳ-фарёд чекади. Бу ҳолдан ҳайратланган қишлоқ аҳли дарвешни дом-дараксиз йўқолган, деган хулосага келишади. Орадан қирқ кун ўтгач, дарвеш ғордан чиқиб келади. Халқ хурсанд бўлиб уни бирма-бир меҳмон қила бошлайди. Ундан нима сабабдан йўқ бўлиб қолганини ва ғорда нималарни кўрганини сўрашса, дарвеш қирқ кун чилла сақлаганини айтади ва ғорда турли илонлар, кемирувчи жонзотларни, ҳашоратларни кўрганини таъкидлайди. Қирқ кун давомида унга Оллоҳ мадад бўлганини сўзлаб беради.

Яна бир ривоятда қўшни қишлоқдан бир киши тегирмонга буғдой олиб келаётиб дарвешнинг устидан кулиб уни таҳқирлайди. У тегирмондан уйига қайтгач, оёқ-қўли қалтираб ўлар ҳолатга келиб қолади ва бу ҳолат йўлдаги воқеа билан боғлиқлигини тушунади. У киши келиб дарвешдан узр сўраб, унга иҳлос қилади ва дардига даво топади.”

Қишлоқ кексаларининг келтирган маълумотларига қараганда зиёратгоҳнинг ёши 300 йилдан кам эмас. Тахминан ХVIII асрнинг охирлари ХIХ аср бошларига бориб тақалади. Fорнинг қадимийлигини у ердан топилган ашёвий буюмлар орқали ҳам билиш мумкин. Жумладан Fордан топилган Ҳазрати эшон Халифа Абдулкарим Домулло Баротга тегишли қадимий ҳасса 1845 йили Fорда бўлганлиги аниқланди. Яна бир қўлёзма ҳужжат ҳам топилиб, ҳужжатдаги маълумотлар "Қўқон хони Худоёрхон (1845-1875) исмининг учрашига асосланиб бу ҳужжатнинг тузилиш санаси 1845-йилдан кейинги даврга оиддир”.

Юқоридаги маълумотлардан "Fорбобо” зиёратгоҳининг тарихийлиги кўриниб турибди.

Fорнинг аҳамиятга молик хусуссиятларидан яна бири унинг шифобахшлигидир. Буни қишлоқ аҳолиси ва зиёратга келиб кетувчиларнинг ихлосидан ҳам билиш мумкин. Жумладан, турли тери касаллликлари, яъни турли тошмалар, яралар ва ошқозон-ичак касалликларига ғор тупроғининг даво бўлаётганлиги сўзимизнинг исботидир.

Кейинги пайтларда зиёратга келувчиларнинг мунтазам ортиб бориши кузатилмоқда. Зиёрат ва шифо истаб олис Қозоғистон Республикасининг Сариоғоч ҳудудидан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Янгийўл туманлари, Сирдарё вилоятидан ва Жиззах вилоятининг барча ҳудудларидан зиёратчилар сони ортиб бормоқда.

Жорий йилда зиёратгоҳни обод қилиш мақсадида қишлоқнинг фидойи инсонлари  "Fорбобо” мажмуасида қайта таъмирлаш ишларини олиб боришди.

 

Ф.Жўраев
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!