Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. «Трампнинг ўзи келди, Путин боргани йўқ...»

«Трампнинг ўзи келди, Путин боргани йўқ...»

Cана : 06-12-2018   /   Дунё   /   кўрилди: 80
Аргентинада бўлиб ўтган G20 саммити доирасида Россия ва АҚШ президентларининг режалаштирилган учрашуви тадбир арафасида Қўшма Штатлар етакчиси томонидан бекор қилинган эди. Бунга сабаб сифатида Керчь бўғозидаги ҳодиса кўрсатилганди.

Хуллас, саммит ўтди, унда тегишли ҳужжатлар имзоланди, махсус декларация қабул қилиинди. Бироқ ҳозир гап бунда эмас. Гап ушбу тадбир жараёнида Россия президенти В.Путин ва АҚШ раҳбари Д.Трамп барибир учрашганида.

Икки давлат етакчиларининг суҳбати тик оёқда, нари борса, 10-15 дақиқа давом этган. Ушбу ҳолатга аниқлик киритар экан, Россия президентининг ёрдамчиси Ю.Ушаков шундай деди: «Бизнинг президент боргани йўқ, жаноб Трампнинг ўзи унинг ёнига келди...»

Саммит ниҳоясида ўтказилган матбуот анжуманида Путин Трамп билан бўлган қисқа мусоҳабаси ҳақида тўхталиб, шунинг ўзи «Керчь бўғозидаги ҳолат, бундаги бизнинг позициямизни бевосита билдириб қўйиш»га етарли бўлганини таъкидлади. Пировардида, ҳар ким ўз фикридан қолганини ҳам яшириб ўтирмади Владимир Путин.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!