Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Дунё
  3. 13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди

13 ёшли қизалоқ селфи олишга уриниб, ўзини отиб қўйди

Cана : 10-01-2019   /   Дунё   /   кўрилди: 190
Россиянинг Митиши шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли қизалоқ селфи қилишга уринаётганда, травматик тўппончадан ўз юзини отиб қўяди.

Бу ҳақда Россиянинг Москва вилоятидаги Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси хабар берди. Ҳодиса 5 январь куни шаҳар ташқарисидаги уйда содир бўлган.

Қизалоқ суратга тушишга қарор қилади ва отасининг рухсатисиз унинг травматик тўппончасини ғилофдан чиқаради.
"Ўзининг эҳтиётсизлиги билан қуролнинг тепкисини босади ва тасодифан ўз юзини отиб қўяди”, - дейилган хабарда.

Хабарда келтирилишича, унинг пастки жағи синган. Ҳозирда дастлабки текширув ўтказилмоқда. Қизалоқнинг отаси қуролни зарур бўлган ҳолда сақламагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!