Жиззах вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи тайинланди

Жиззах вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи тайинланди

Мусаев Мансур Абдукарим ўғли Жиззах вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мансур Мусаев 1992 йили Жиззах шаҳрида туғилган. 2017 йилда Қозон Миллий технологик университетида бакалавр, 2019 йилда Қозон Миллий технологик университетининг магистратура босқичларини инноватика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўзбек, рус, инглиз тилларини мукаммал билади.

Институтни тамомлаб, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник ахборот маркази Етакчи илмий маълумотлар базалари билан ишлаш департаменти, Илмий нашрлар ва журналларни қўллаб қувватлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.