“Барса” Шомуродовни тўхтата олмаган ҳимоячини олмоқчи

“Барса” Шомуродовни тўхтата олмаган ҳимоячини олмоқчи

Ёзги трансферлар вақтида 20 нафарга яқин футболчисини сотиб юборишга тайёрланаётган “Барселона” параллел равишда Каталонияга олиб келинадиган янги ижрочиларни топишга ҳам эътибор қаратмоқда.

Рональд Куман бошчилигидаги мураббийлар штаби чап қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида “Аталанта” вакили Робин Госенсни асосий нишон сифатида белгилади. Тез орада каталониялик мутасаддилар германиялик футболчи вакиллари билан боғланади.

Хабарингиз бор, "Аталанта" ва "Женоа" баҳсида Элдор Шомуродов Гасенс бошчилигидаги рақиб ҳимоясини икки марта ёриб ўтиб, дублга эришган эди.

Агар Германия терма жамоаси ўйинчисини олишнинг имкони бўлмаса, иккинчи вариант сифатида “Лейпциг” аъзоси Анхелиньога таклиф юборилади. Шунингдек, каталонияликлар рўйхатидан “Валенсия” ҳимоячиси Хосе Гайя ҳам ўрин олган.